1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Онанинг фазилати

17:30 / 14.04.2019 2944 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, гўзал муомала-муносабатда бўлишимга энг ҳақдор инсон ким?» деб сўраган эди, у зот: «Онанг», деб жавоб бердилар. «Кейин-чи?» деган эди, яна: «Онанг», дедилар. «Кейин-чи?» деган эди, яна бир бор: «Онанг», дедилар. «Кейин-чи?» деган эди, «Отанг» дедилар» (Муттафақун алайҳ).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам онага яхшилик қилишга уч бора буюриб, кейин отага яхшилик қилишга иршод этдилар. Чунки фарзанд ўстиришда она кўпроқ қийинчиликни бошидан ўтказади ва отага қараганда меҳрибонроқ бўлади.

Муовия ибн Жоҳима айтадилар: «(Отам) Жоҳима Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Мен ғазот қилмоқчиман, сиздан маслаҳат сўрагани келувдим», деган эди, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам «Онанг ҳаётми?» деб сўрадилар. У: «Ҳа», деди. «Бориб онангни лозим тут (мудом хизматида бўл). Зеро, жаннат онанг оёғи остидадир», дедилар Набий (Ҳоким ривояти).

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу айтадилар: «Бир аёл: «Ё Расулуллоҳ, мана бу ўғлимга қорним жой, бағрим бошпана, кўкрагим эса суғорадиган меш бўлган эди. Энди отаси уни тортиб олмоқчи», деди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Модомики, никоҳланмас – бошқа эрга тегмас экансан, сен унга ҳақлироқсан», дедилар» (Аҳмад, Абу Довуд, Ҳоким ривоятлари).

Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хола она мақомидадир», деганлар (Аҳмад, Бухорий, Муслим ривоятлари).

Яъни, холага ҳам яхшилик, хайр-эҳсон, ҳурмат кўрсатиш лозим.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумо елкасига онасини мингизиб олиб, Каъбани тавоф қилдираётган кишини кўрдилар. У киши: «Эй Ибн Умар, мен онамнинг ҳаққини адо қила олдимми?» деб сўраган эди, у зот: «Тўлғоқларидан бир тўлғоқ ҳақини ҳам адо эта олмадинг. Бироқ, яхши иш қилдинг. Аллоҳ сенинг озгина яхшигилингга кўп савоблар адо этур», дедилар.

Бикир айтганларки: «Қайси бир киши онасига гапини эшитадиган даражада яқин бўлса, бу унга Аллоҳ йўлида қилич чопишгандан кўра афзалроқдир. Онасига назар солиш эса барча нарсадан афзалдир».

Аллоҳдан бизни Ўзининг розилигига муваффақ этмоғини, ғазабига учрашдан сақламоғини сўраймиз. Албатта, У марҳаматли, меҳрибон ва раҳмли зотдир.

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Алийя айтади .Бир куни Умар ибн Абдулазиз одамлар билан ўтирган эди. Кун ярим бўлиб, қиздира бошлагач, одамларга .Мен қайтиб келгунимча шу ерда туринглар, деб, давоми...

1907 07:02 / 03.01.2019
Юсуф ибн Асбот айтади .Масжидда эдим. Суфён Саврий менга .Эй Юсуф, таҳорат қилишга тоза сув олиб келгин,, дедилар. Сувни мендан ўнг қўл билан олиб, чап қўлларини давоми...

2831 08:00 / 16.03.2020
Сўзда яширин қувват бор. Ўша қувват билан кишини, ҳатто бутун бир жамиятни қўзғатиш, у ёки бу томон йўналтириш мумкин. Зотан, Ҳазрат Навоий айтганларидек, дунё ўзи давоми...

3273 23:59 / 19.03.2020
Инсон илммаърифатга эга бўлмасдан туриб, дунё халқлари ичида пешқадам бўлишни хаёлига келтирмаса ҳам бўлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Ўзининг охирги ва давоми...

4672 09:02 / 29.11.2018