1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Байтул мақдиснинг хароб бўлиши

15:00 / 14.04.2019 2263 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Бану Исроилга Бобил подшоҳларидан бири Бухтанассор II ни ҳукмрон қилиб қўйди. Бухтанассор II бу даврда Байтул мақдисни бузди, Бану Исроилни қириб, ҳар тарафга тирқиратиб ташлади. Ана шу вақтдан бошлаб Бану Исроил ер юзида ҳар тарафга тарқалиб кетди. Улар Ҳижоз, Миср ва бошқа жойларда истиқомат қилишди. Ундан кейин форсликлар калдонийларни йўқотиб, Шом ва Мисрни эгаллаб олишди.

Европа тамаддунининг бошланиши

Одамлар Шом ўлкасидан кўчиб, Онадўли вилояти томон юзландилар. Европанинг жанубий тарафларига бориб, Ўрта ер денгизи қирғоқларига жойлашдилар. Сўнг Шимолий Европа томонларга ҳижрат қилиш бошланиб, у ерларда ҳам ободончилик ишлари йўлга қўйилди. Мисол учун, Болқон яримороли ва Италия диёрларида кучли ҳукуматлар барпо этилди. Мазкур ҳукуматлардан бири Иғриқ (қадимги грек, юнон) тамаддуни бўлди. Кейинроқ румликлар тамаддунига ҳам асос солинди.

Бану Исроил тарихининг давоми

Бухтанассор II нинг ўлимидан сўнг калдонийлар заифлашди. Бану Исроил Байтул мақдисга қайтиб, уни обод қилишди, лекин заифҳолликларича қолишди. Улар пайғамбарларини ёлғончига чиқарар, уларни қатл қилар, халқ орасида мункар иш кенг тарқалган эди. Натижада форсларга бўйин эгиб, уларнинг олдида хору зор бўлиб яшашди. Сўнг иғриқийларга, кейинчалик румонийларга бўйсуниб, хорликда ўтишди.

«Ислом тарихи» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тоифдан қайтиб келганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини турли қабилаларга очиқойдин таништиришни бошладилар. Бунинг учун энг қулай давоми...

1523 16:00 / 28.07.2019
11. Фан олимлари билан шариат олимлари ўртасини айириш динсизликдан қолган сарқит. Бошқача қилиб айтганда, бу ёндашув Ғарбдаги дин ва дунё илмлари ўртасидаги давоми...

677 16:02 / 15.09.2023
Ҳабашистон подшоҳи .Нажоший, деб аталган. Ҳабашистон ажнабий тилларда Эфиопия дейилади. Ҳабашистон дунёдаги энг қадимги давлатлардан ҳисобланади. Пайғамбар давоми...

2464 15:40 / 31.07.2021
У кишининг тўлиқ исмлари Умар ибн Хаттоб ибн Нуфайл ибн Абдулъуззо ибн Риёҳ ибн Абдуллоҳ ибн Қурт ибн Разоҳ ибн Адий ибн Каъб ибн Луай Қураший Адавийдир. У киши давоми...

1238 17:00 / 15 апрель
Аудиолар

120908 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42474 14:35 / 11.08.2021