1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Мусо алайҳиссаломнинг дуолари

19:30 / 06.04.2019 10919 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръонда пайғамбарлар дуолари

(давоми)

Бани Исроил қавмига Пайғамбар қилиб юборилган Мусо алайҳиссалом, Фиръавннинг зулмидан нажот топиш учун онасига келган ваҳийга кўра гўдаклигидаёқ дарёга ташланган эди. Уни ушлаб олган Фиръавн оиласи ўзларига фарзанд қилиб асраб олишди.

«Ва Мусонинг онасига: «Уни эмизавер. Бас, (унга ёмонлик етишидан) қўрққан чоғингда уни дарёга ташла, қўрқма, хафа бўлма, Биз, албатта, уни сенга қайтаргувчимиз ва Пайғамбарлардан қилгувчимиз», деб ваҳий қилдик. Бас, Фиръавннинг оиласи уни ўзларига душман ва ғам-ғусса бўлиши учун тутиб олдилар. Албатта, Фиръавни, Ҳомон ва икковларининг аскарлари хатокорлардан бўлган эдилар» (Қосос сураси, 7–8-оятлар).

Боласини оқизиб юборган онанинг кўнгли ҳувиллаб қолади. Аммо Аллоҳ унга мустаҳкам ирода бериб, бу сир ошкор бўлмаслигини ирода қилади. Она чақалоқнинг опасига унинг изидан боришни тайинлайди. Опаси чақалоқ солинган сандиқни Фиръавн боғига оқиб кирганини, улар болани сандиқдан олишганини кўради. Болани кўрган Фиръавннинг оиласи уни яхши кўриб қолади. Улар болани эмизадиган аёл қидирадилар. Аммо Аллоҳнинг иродаси билан бола ҳеч кимни эммайди. Буни билган Мусонинг опаси уларга чақалоқни эмиза оладиган одам топиб келишини айтади.

«Бас, Биз уни онасига кўзи қувончга тўлиши, хафа бўлмаслиги ва, албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини билиши учун қайтардик. Лекин кўплари буни билмаслар» (Қосос сураси, 13-оят).

Мусо алайҳиссалом Фиръавн саройида вояга етди. Бошқа Пайғамбарлар каби Аллоҳ унга ҳам илм ва ҳикмат берди.

Қуръонда Мусо алайҳиссаломнинг Аллоҳга юзланиб дуо қилишига сабаб бўлган воқеа шундай баён қилинган:

«Ва у шаҳарга унинг аҳолиси ғафлатдалик пайтда кирди. Унда уришаётган икки кишини кўрди. Буниси ўз гуруҳидан, униси эса, душманларидан эди. Бас, ўз гуруҳидан бўлган душман бўлганга қарши ундай ёрдам сўради. Шунда Мусо уни бир мушт тушириб ўлдириб қўйди. У: «Бу шайтоннинг ишидир. Албатта, у очиқ-ойдин душман ва йўлдан оздиргувчидир», деди» (Қосос сураси, 15-оят).

Бу воқеадан сўнг Мусо алайҳиссалом Аллоҳдан мағфират тилади ва жиноятчиларга ёрдам кўрсатмасликка ваъда берди.

«У:«Эй Роббим, албатта, мен ўзимга зулм қилдим. Бас, мени мағфират қил», деди. Шунда У Зот уни мағфират қилди. Албатта, Унинг Ўзи мағфират қилгувчи, меҳрибондир. У: «Эй Роббим, менга берган неъматингнинг ҳаққи-ҳурмати ҳаргиз жиноятчиларга ёрдамчи бўлмасман», деди» (Қосос сураси, 16-оят).

Эртаси куни бир кун олдин Фиръавн қавмидан бўлган киши билан урушаётган кечаги кишини кўриб қоладилар. Бугун у бошқа одам билан урушаётганининг гувоҳи бўладилар. Кечаги киши яна Мусо алайҳиссаломни ёрдамга чақиради. Аммо кечаги ишидан қаттиқ надоматланган ва бошқа бундай қилмаслик учун Аллоҳга ваъда берган Мусо алайҳиссалом унга:

«Албатта, сен очиқ-ойдин гумроҳсан, деди» (Қосос сураси, 18-оят).

Бу орада фиръавн ва унинг аъёнлари Мусо алайҳиссаломни ўлдириш учун тил бириктираётган эди. Бундан хабари бўлган бир мўмин одам Мусо алайҳиссаломни огоҳлантириб қўяди. Буни эшитган Мусо алайҳиссалом шундай дуо қиладилар:

«Эй Роббим, менга золим қавмлардан нажот бергин» (Қосос сураси, 21-оят).

Аллоҳ Мусо алайҳиссаломнинг дуосини қабул қилди. Ўз марҳамати билан Мусо алайҳиссаломнинг йўлини Мадян томонга буриб қўйди. Мусо алайҳиссалом нотаниш тарафларга кетар экан, Аллоҳдан умид қилиб:

«Шоядки, Роббим мени тўғри йўлга ҳидоят қилса», (Қосос сураси, 22-оят) деб илтижо қилдилар.

«Қачонки Мадян сувига етиб келгач, бир тўп одамларнинг ҳайвонларини суғораётганини кўрди ва улардан бошқа (қўйларини сувдан) қайтараётган икки аёлни кўрди. У: «Сизларга нима бўлди?»деди. Улар «Чўпонлар қайтмагунларича суғора олмаймиз, отамиз қари чол», дедилар. Бас, икковларига (ҳайвонларни) суғориб берди. Сўнгра сояга қайтди ва «Эй Роббим, албатта менга туширажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман», деди. Бас, икковларидан бири ҳаё билан юриб келиб: «Отам сенга бизларга суғориб берганинг ҳаққини бериш учун чақирмоқда», деди. Қачонки унга келганида ва қиссани айтиб берганида, у: «Қўрқма, золим қавмлардан нажот топдинг», деди» (Қосос сураси, 23–25-оятлар).

(давоми бор)

«Қуръони каримга кўра дуо» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Уламолар султони Иззуддин Абдуссалом раҳимаҳуллоҳ дедилар.Бировга иззат кўрсатиш ва эҳтиром маъносида ўрнидан туришнинг зарари йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

1446 12:23 / 19.02.2022
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким Лайлатул Қадрни иймон ва савоб умидида қоим бўлиб ўтказса, унинг ўтган давоми...

2015 17:25 / 17.05.2020
Дуо ибодат турларидан бири бўлиб, инсон билан Аллоҳнинг орасини боғлайди. Дуо инсонда қўшиб яратилган нарса бўлиб, қийинчилик вақтида ўзўзидан, биров ўргатмаса давоми...

1956 18:06 / 01.08.2020
Закариё Абдий Иброҳим Нахаий ҳақида шундай дейди .У бетоб бўлиб қолгач, йиғлади. Ундан .Эй Абу Имрон, нега йиғлаяпсан, деб сўрашди. У .Қандай қилиб йиғламай, ахир давоми...

2569 08:00 / 16.01.2020