1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Таҳқирлашни тарк этиш

12:23 / 19.02.2022 1439 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уламолар султони Иззуддин Абдуссалом раҳимаҳуллоҳ дедилар:

«Бировга иззат кўрсатиш ва эҳтиром маъносида ўрнидан туришнинг зарари йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорларга қарата: «Саййидларингиз, улуғларингизга (ҳурматан) ўрнингиздан туринглар» деганлар. Яъни, Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳуга. Шунингдек, Бану Қурайзаликларга ҳам шундай деганлар: «Ота-онага, солиҳ кишиларга ва уламоларга ўрнидан туриб эҳтиром кўрсатишнинг зиёни йўқ».

Лекин бугунги замонда буларга амал қилиш ўрнига ўзаро нафратланиш, бир-бири билан орани очиқ қилиш, урушиш ва ўзаро душманчилик қилишга одатланилди. Шунинг учун ушбу қайтарилган, ҳазир бўлишга буюрилган ишларни тарк этиш, даф этишга сабаб бўлувчи ишларга амал қилиш лозимдир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир-бирингизни ёмон кўрманг. Бир-бирингиз билан рақобатлашманг. Бир-бирингизга қарши тадбир қилманг. Эй Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар!».

Имом Бухорий ривояти.

Бу ўринда айнан амалга буюрилмасада, ҳурмат кўрсатиб ўрнидан туришга одатланганларни ёмон кўрмаслик ва таҳқирлашни тарк этишни тақозо этади.

Манба: @arabicuz

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сабр ndash ҳамроҳлиги ҳаётимизнинг ҳар бир они учун зарур фазилат.Бало, мусибат, касаллик, офатларга сабр... Раббим, мендан бошқаси йўқмиrdquo демасдан Қуръони каримда давоми...

3716 20:40 / 13.04.2019
Кўзимиз тезтез тушиб турадиган, лекин баъзида назаримизга илмайдиган арқон ҳақида ҳеч жиддий ўйлаб кўрганмисиз Унинг беминнат хизматлари барчамизга маълум, давоми...

2386 15:30 / 19.01.2019
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган ой Россия Президенти В.Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида Яқин келажакда Россия космик кемаларида давоми...

4768 12:05 / 26.11.2018
Сайёр ибн Салома айтади .Абул Олия бемор ётган пайтда уни кўргани кирдик. У чекаётган дардига нолимай, .Аллоҳга нима маҳбуб бўлса, ўша нарса менга ҳам энг давоми...

2447 08:00 / 14.02.2020