1445 йил 8 зулқаъда | 2024 йил 16 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Инсоннинг ўз насабидан тониши

19:10 / 04.04.2019 2739 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кимки билатуриб, отасидан бошқа кишини «отам» деб иддао қилса, унга жаннат ҳаромдир» (Бухорий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Оталарингдан юз ўгирманглар, ким отасидан юз ўгирса, у кофир бўлибди» (Бухорий ривояти).

Язид ибн Шурайҳ айтадилар: «Али розияллоҳу анҳу минбарда хитоб қилиб айтардилар: «Йўқ, Аллоҳга қасамки, бизнинг олдимизда Аллоҳнинг Китобидан ва ушбу саҳифадаги нарсадан бошқа ўқийдиган Китобимиз йўқ». Сўнг саҳифани очдилар. Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзлари бор эди: «Мадина айрдан савргача ҳурматлидир. Кимки бу ерда янги иш (бидъат) пайдо қилса ёки бидъатчига жой (бошпана) берса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча инсонларнинг лаънати бўлур. Аллоҳ қиёмат кунида ундай кимсанинг на фарз, на нафл ибодатларини қабул қилур. Кимки отасидан бошқа кишини «отам» деб даъво қилса ёки ўзини хўжайинларидан бошқа кишиларга мансуб деб билса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча инсонларнинг лаънати бўлур. Аллоҳ қиёмат кунида ундай кимсанинг на фарз, на нафл ибодатларини қабул қилур» (Бухорий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қайси бир кимса билатуриб, отасидан бошқа кишини «отам» деса, у аниқ кофир бўлибди. Кимки ўзиники бўлмаган нарсани «меники» деб даъво қилса, биздан эмас. Ундай кимса ўзига дўзахдан жой ҳозирлаб олаверсин. Кимки бир кишини «кофир» ёки «Аллоҳнинг душмани» деса ва у киши бундай бўлмаса, айтган сўзи унинг ўзига қайтади» (Муслим ривояти). 

Аллоҳдан афв, офият ҳамда ўзи суйган, рози бўлган амалларга муваффақ этишини сўраймиз. Албатта, У саховатли, марҳаматли зотдир.

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Еру осмонларни яратган, ошкор ва яширин ишлардан хабардор Зот, Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. У инсонни лойдан, жиниблисни эса оловдан яратди.Иблисни жаннатдан қувғин давоми...

3516 13:05 / 19.12.2019
Ғийбат ва чақимчилик кишиларда тарқалган энг хунук хислатлардандир. Бу икковидан кишиларнинг озгинасигина омонда қолишади, холос.Ғийбат ёмон кўрадиган нарсаси давоми...

1918 17:00 / 27.11.2021
Ҳакимлардан бири айтади .Бадназарлик туфайли кийимларда қўланса ҳид пайдо бўлади. Бу иш катта тажрибадан ўтган,. Бадназарлик инсонни ҳалок қиладиган касаллик. давоми...

1804 15:11 / 09 январь
Мендан .бошқалар билан рақобатлашиш учун сенда нима етишмайди,, дея сўрабсан. Мен айтаманки, бошқалар билан рақобатлашиш лозим деб сенга ким айтдиҲаёт дегани бу давоми...

2754 13:47 / 11.08.2021
Аудиолар

121414 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42914 14:35 / 11.08.2021