1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Суннатларни маҳкам тутиш хусусида

12:16 / 02.04.2019 2720 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Умматимнинг барчаси жаннатга кирар, лекин бош тортганларгина кирмас», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, ким бош тортади?» дейишди.

«Ким менга итоат қилса, жаннатга киради, ким менга осий бўлса, бош тортган бўлади», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон одамнинг жаннатга кириши унинг у зотга итоат қилишига боғлиқ эканлигини таъкидламоқдалар.

«Умматимнинг барчаси жаннатга кирар, бош тортганларигина кирмас».

Яъни «Умматимнинг киришдан бош тортганларидан бошқа ҳаммаси, албатта, жаннатга киради», демоқдалар. Бундан ажабланган саҳобалар:

«Эй Аллоҳнинг Расули, ким бош тортади? Жаннатга киришдан бош тортган одам ҳам бўладими», дейишди. Бу саволга жавобан, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким менга итоат қилса, жаннатга киради, ким менга осий бўлса, бош тортган бўлади», дедилар.

Яъни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга итоатдан бош тортиш жаннатга киришдан бош тортишга баробардир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилиш у зотнинг Суннатларини маҳкам тутиш билан бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига амал қилмаган одам эса у зотга осий бўлади. Демак, хулоса аниқ:

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига итоат қилган киши жаннатни топади!

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига осийлик қилган киши дўзахни топади!


«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Намозда эснаш шайтондандир. Қачон бирингиз эснаса, давоми...

3087 13:00 / 10.01.2021
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг беморликлари ҳақида 199. Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Утбадан ривоят қилинади.Оишанинг олдига кириб .Расулуллоҳ давоми...

5357 15:42 / 19.06.2019
720. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб .Эй Аллоҳнинг Расули, тушимда давоми...

2401 19:00 / 03.06.2022
. .Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Эй аҳли Қуръон, витр намози ўқинг. Аллоҳ тоқдир, тоқни яхши кўрур,, дедилар,. давоми...

2317 14:00 / 31.01.2021