1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дуонинг одоблари

19:30 / 31.03.2019 2619 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам истисқо (серобчилик сўраш) учун ушбу намозгоҳга чиқдилар. Бас, дуо қилиб, истисқо қилдилар. Қиблага юзландилар».

Шарҳ: Дуонинг одобларидан бири қиблага қараб дуо қилишдир.

* * *

Абу Мусо розияллоҳу анҳу:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилаётиб, икки қўлларини кўтардилар ва мен қўлтиқларининг оқлигини кўрдим».

Иккисини Бухорий ривоят қилган.

Шарҳ: Дуонинг одобларидан бири икки қўлни кўтариб дуо қилишдир.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бақоийдан ривоят қилинади .Ибн Аттор гўзал вафот топди. У доимо Аллоҳ таолони жаҳрий зикр қилар эди. Жаҳрий зикр қилишдан ожиз қолганида зикрларни ичида айтадиган давоми...

2262 08:15 / 07.06.2020
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги Заркент бобоrdquo зиёратгоҳида аёллар ва болалар томонидан қабр тавоф қилинаётгани, устунлар ўпилаётгани, давоми...

1511 13:55 / 03.10.2019
Ҳар қандай инсон ва жамият ҳаётидаги муаммоларнинг асоси бу диний ҳақиқатларни билмаслик ва уларга амал қилмасликдандир. Ўз динини билмаслик ва унга амал давоми...

2334 09:10 / 26.09.2019
Али ибн Зайд ибн Жудъон ҳикоя қилади .Ансорийлардан бирининг ўлим соати яқинлашди. У ўғлига шундай васият қилди .Ўғлим Сенга бир васиятим бор, уни ҳар доим ёдингда давоми...

2048 08:50 / 23.04.2019
Аудиолар

121638 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43096 14:35 / 11.08.2021