1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳга ширк келтирса, у адашибди

13:55 / 03.10.2019 1506 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги “Заркент бобо” зиёратгоҳида аёллар ва болалар томонидан қабр тавоф қилинаётгани, устунлар ўпилаётгани, зиналарга бош қўйиб, сажда этилаётгани ҳақидаги видео тарқалди. Ундаги вояга етмаган болалар ҳам катталар ортидан бу амалларни бажараётгани энг ташвишланарли ҳолатдир.

Таъкидлаш жоизки, ушбу зиёратгоҳ Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида эмас. Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси аввал ширк амаллардан сақланиш ҳақида фатво эълон қилганини таъкидлаган ҳолда “Заркент бобо” зиёратгоҳи мутасаддиларидан мазкур ҳолатга жиддий эътибор қаратишни тавсия этади.

Ислом таълимотига мувофиқ, мусулмон киши ўзининг имон-эътиқодига асосан барча ҳожатларини фақат Аллоҳ таолодан сўраши ва Унинг Ўзигагина ибодат қилиши шарт. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

“...Бас, кимки Парвардигори билан мулоқотда бўлишдан умидвор бўлса, у ҳолда эзгу амал қилсин ва Парвардигорига ибодат қилишда ҳеч кимни (Унга) шерик қилмасин!” (Каҳф, 110-оят).

Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам инсон эҳтиёжини фақат Аллоҳ таолодан сўраш лозимлиги ҳақида таълимот берганлар.

Афсуски, айрим кишилар билимсизлиги ва жоҳиллиги сабаб бўлиб, мазкур қабрни тавоф қилиш ва ундан ҳожатини сўраш каби динимизга зид амалларни қилиб келмоқдалар.

Қуръони каримда:

“Албатта, Аллоҳ ўзига (бирор нарса) шерик қилинишини кечирмайди. Бундан ўзга (гуноҳлар)ни (Ўзи) хоҳлаган кишилар учун кечиргай. Кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, демак, у (тўғри йўлдан) жуда узоққа адашибди” (Нисо, 116-оят).

Ушбу жойдаги зиёратчилар қабр атрофидаги ҳар бир устунни ўпиб, тавоф қилишмоқда. Шу билан бирга зиёратгоҳга чиқишда ҳар бир зинага сажда қилиб чиқаётган аёллар ва болаларни кўриб қаттиқ ачинасиз. Зиёратга келганлар ўша қабр устунларини силаб, юз-кўзларини суртиб, атрофини айланиб, турли нарсаларни сўрашаётгани муборак динимизда катта ширк ҳисобланади.

Бир неча йил аввал шундай ҳолатлар юзасидан “Дарахт ва тош кабиларни муқаддас деб билишнинг ширклиги ҳақида”ги фатво эълон қилинган. Шунингдек, зиёратгоҳларга зиёрат қилиш одоблари ҳақида лавҳалар ҳам қўйилган эди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ушбу ва шу каби идора тасарруфида бўлмаган зиёратгоҳларнинг масъулларини шу каби кўнгилсиз ҳолатлар юзага келишининг олдини олиш мақсадида фуқароларга зиёрат одобларини тушунтириш масаласида ҳамкорликка чақиради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Заркент бобо” зиёратгоҳи мутасаддилари билан ҳамкорликда кузатилаётган вазиятга барҳам беришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда ҳолатни доимий назоратга олишни маълум қилади.

Манба: Muslim.uz

Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётларининг охирига келиб, турли қабила ва юрт одамлари Исломни қабул қилишди. Янги мусулмонлар қаршисида давоми...

2515 14:00 / 28.06.2019
Назр ибн Исмоил айтади .Бир жанозада Умар ибн Заррни кўриб қолдим. Атрофини одамлар ўраб олишган эди. Маййит қабрга қўйилганда Умарнинг кўзи ёшланди. Сўнгра давоми...

1706 07:10 / 23.05.2019
Кўпчилик катта фақиҳ имомлар, муҳаддислар ва мужтаҳидлар томонидан Исломнинг мадори деб аталган ҳадиси шарифлардан бири қисқача қилиб .Зуҳд ҳадиси, деб давоми...

1930 18:40 / 29.01.2019
Муаллиф ҳақида икки оғиз сўз...Сарлавҳани кўриб, бу мақола ҳам динимизнинг иффат ҳақидаги таълимотларидан бир шингили экан, деб ўйларсиз. Йўқ, бу сарлавҳани давоми...

11737 17:40 / 01.05.2019
Аудиолар

121539 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43023 14:35 / 11.08.2021