1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

33-боб. Қариндошлик алоқасини узувчининг бу дунёдаги уқубати

17:00 / 28.03.2019 2041 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

67. Абу Бакрадан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло бу дунёда уқубатини тезлатиб, охиратга ҳам олиб қўйишига лойиқ гуноҳ қариндошлик алоқасини узиш ва боғийликдир», дедилар».

Шарҳ: «Боғийлик»нинг маъносини юқорида кўриб ўтганмиз.

Баъзи гуноҳларнинг уқубати бу дунёда кўрилса, ювилиб кетиб, у дунёга қолмайди. Лекин қариндошлик алоқасини узганнинг гуноҳлари уқубати бу дунёда ҳам тезда етар ва, албатта охиратга ҳам қолар экан.

Бу эса ушбу гуноҳнинг ниҳоятда катталиги аломатидир.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Умомадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари билан икки қулни олиб келдилар. Улардан бирини Али салавотуллоҳи алайҳига совға қилдилар. давоми...

1297 11:00 / 02.05.2020
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким мен айтмаган нарсани мени айтди деса, дўзахдан жойини олаверсин. Кимга бир мусулмон давоми...

1380 11:00 / 27.02.2023
Салмондан ривоят қилинади.Гумондан хавфсираб, ходимимга суякни ҳам санаб бераман,.Салмондан ривоят қилинади.Гумондан қўрқиб, суякни санаб бераман,.Шарҳ Ушбу икки давоми...

1829 15:02 / 13.06.2020
. ,. . . ,. . ,. .Мужоҳиддан ривоят қилинади.Яъла ибн Умайя фатҳдан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига давоми...

2551 11:05 / 01.02.2020
Аудиолар

121396 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42897 14:35 / 11.08.2021