1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

31-боб. Ораларида қариндошлик алоқасини узган кимса бор қавмга раҳмат тушмайди

14:30 / 15.03.2019 2070 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

63. Абдуллоҳ ибн Абу Авфодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, ораларида қариндошлик алоқасини узган кимса бор қавмга раҳмат тушмайди», дедилар».

Шарҳ: Бир одамнинг сабабидан бошқалар ҳам Аллоҳ таолонинг раҳматидан маҳрум бўлиб қолиши мумкин экан.

Масалан, беш-олтита ака-ука, опа-сингиллардан фақат биттаси, нима баҳона ёки сабаб бўлишидан қатъи назар, силаи раҳмни узиб юрган бўлса, қолган барчалари ҳам Аллоҳ таолонинг раҳматидан маҳрум бўлиб қолишлари мумкин. Аслида силаи раҳмни узишга ҳеч қандай сабаб баҳона бўла олмайди. Кимдир мерос талашиб ёки бошқа сабаб билан акасининг ёки укасининг, ёхуд опаси ва синглисининг ҳаққига хиёнат қилган бўлса, кўнглига оғир ботадиган гап айтган бўлса, ёки ҳатто жоҳиллик қилиб, яқинлари билан муштлашган бўлса ҳам, охиратда, Аллоҳ таолонинг ҳузурида жавобини ўзи беради. Агар у бу дунёда қилган гуноҳлари учун тавба қилиб, уларни такрорламаса, солиҳ амаллар қилиб, истиғфор айтиб юрса ва энг асосийси, силаи раҳм қилишда давом этса, Аллоҳ таолонинг раҳматидан ҳар қанча умид қилса, ҳақли бўлади. Чунки Аллоҳ таолонинг Ўзи «Ким уни боғласа, боғлайман», деб силаи раҳм қилувчи бандасини Ўзига яқин олишини айтган ва унга кўп яхшиликлар ваъда қилган.

Аммо юқорида айтилган сабаблар билан бўлса ҳам, силаи раҳмни узиб юрган кимса охиратда, Аллоҳ таолонинг ҳузурида жуда оғир аҳволга тушиб қолади. Чунки унинг биронта ҳам яхши амали қабул бўлмайди. Барча қилган яхшиликлари, ҳаттоки ҳаж ва умра қилган бўлса, уларнинг ҳам савоби бекор бўлади. Энг оғири, энг фожиалиси шуки, бундай банда Аллоҳ таолонинг раҳматидан буткул бенасиб бўлади. Зеро, Аллоҳ таоло «Ким уни кесса, кесаман», деб аниқ қилиб айтиб қўйган. Лекин энг ёмон тарафи шундаки, бундай кимсанинг касри уриб, унинг барча яқинлари, қавми, қариндошлари ва маҳалладошлари ҳам Аллоҳ таолонинг раҳматидан маҳрум бўлиб қолишлари мумкин.

Шунинг учун ҳар бир жамоа, ҳар бир қавм ҳар доим бир-бирларидан хабардор бўлиб, ичимизда шунақалар пайдо бўлиб қолмасин, ҳаммамиз унинг сабабидан балога қолмайлик, деб ўзаро силаи раҳмга ундаб туришлари лозим.

Қариндошлик алоқаларини узмасликка маҳкам туриб, тарғиб қилиб, «Ундай қилма, бу иш яхши эмас, сен сабаб бўлиб биз ҳам Аллоҳ таолонинг раҳматидан маҳрум бўлиб қоламиз», деб насиҳат қилиш билан бирга, қаттиқ туриб талаб ҳам қилишлари лозим.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умму Дардо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Абу Дардо кечаси туриб, намоз ўқиди. Сўнг йиғлаб .Аллоҳим Менинг халқимни гўзал қилдинг, хулқимни ҳам гўзал қилгин,, давоми...

1185 11:00 / 08.05.2023
172. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳеч қачон .Аллоҳ юзини қабиҳ қилсин,, деманглар,, дедилар,.Шарҳ Кишиларни сўкиш, ҳақорат қилиш, давоми...

2372 19:23 / 13.07.2020
. ,.Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари орасида .Аллоҳим Мен сендан у дунёда ёмон одамга қўшни бўлишдан паноҳ давоми...

1979 15:59 / 25.10.2019
7. Ибн Аббосдан ривоят қилинади.Бир мўминмусулмон инсоннинг мусулмон отаонаси бўлса, уларга яхшилик қилиб, унинг савобини кутган ҳолда тонг оттирган бўлса, Аллоҳ давоми...

3100 15:01 / 13.10.2018