1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жаннат аҳлининг егуликлари ҳақида

14:30 / 16.02.2019 4230 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қиёмат куни ер битта нон зувалаги каби бўлади, сизлар хамир қориб, зувала қилганингиз янглиғ Аллоҳ таоло уни зувала қилгай, сўнг жаннат аҳлига таом қилиб йўллагай", дедилар. Шу аснода бир яҳудий келиб: "Эй Абулқосим, Аллоҳ таоло сизга баракот ато қилсин! Қиёмат куни жаннат аҳлига юбориладиган егулик ҳақида сизга айтиб берайми?" деди. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳа, айт!" дедилар. Яҳудий: "Ҳа, Набий айтганларидек, қиёмат куни ер битта нон зуваласи каби бўлади", деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга бир кулиб қараб қўйдилар, ҳатто қозиқ тишлари кўриниб кетди, сўнг "Уни хушхўр қилувчи хурушлари ҳақида ҳам айтиб берайми? У "лом" ва "нун" билан хушхўр бўлади", дедилар. Саҳобалар: "У нима?" дейишди. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳўкиз ва наҳанг бўлиб, уларнинг жигаридан ўсиб чиққан парчасини етмиш минг киши ейди", дедилар" (Бухорий ва Муслим ривояти).

Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам мавлолари Савбон ривоят қилади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида ўтирган эдим, бир яҳудий руҳоний келиб: "Ассалому алайка, эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам", деди. Шунда мен уни бир итариб юбордим, йиқилиб тушишига оз қолди. У менға: "Нега итарасан?" деди. Мен: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, демайсанми?" дедим. Яҳудий: "Биз уни аҳли чақирадиган ном билан чақирамиз", деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аҳлим мени Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, деб чақиради", дедилар. Жуҳуд: "Сендан баъзи нарсаларни сўраш учун келдим", деди. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: "Айтганларим сенга фойда берармикан?" дедилар. У: "Икки қулоғим билан эшитаман", деди. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларидага чўп билан ерни чиздилар-да: "Сўра", дедилар. Яҳудий: "Ер бошқа ерга, осмонлар бошқа осмонга айланиб қоладиган кунда инсонлар қаерда бўлади?" деди. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кўприксиз зулмат-да", деб жавоб бердилар. Яҳудий: "Биринчи ижозат бериладиган инсонлар кимлар?" деди. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Муҳожирларнинг фақирлари", деб жавоб бердилар. Яҳудий: "Уларнинг егуликлари нима?" деди кейин. Жанобимиз: "Улар учун жаннатнинг кўкатларидан еб юрган жаннат ҳўкизи сўйилади", деб жавоб бердилар. Яҳудий: "Унинг кетидан ичадиган ичимликлари нима бўлади?" деди. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "У ердаги салсабил чашмасидан ичадилар", дедилар. Шунда ҳалиги жуҳуд руҳоний: "Рост айтдинг", деди" (Муслим ривояти).

Имом Қуртубийнинг «Тазкира»сидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Аллоҳ илмингизга янада барака берсин. Биз Украинада савдо билан шуғулланамиз, у ерда .Аҳбош, деган фирқа бор. Улар бозорларга кириб, ўзбекларни ўзини йўлига давоми...

3692 20:45 / 25.04.2016
Баккор ибн Муҳаммад айтади .Ибн Авн тушида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришни орзу қилиб юрар эди. Ўлимидан сал олдин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни давоми...

1615 07:10 / 23.07.2019
Умар ибн Салоҳ айтади Имом Аҳмаддан Қалблар нима билан юмшайдиrdquo деб сўрадим. У менга бир қараб, бир муддат жим қолди. Сўнг Нима билан дейсанми Ҳалол луқма ейиш давоми...

2818 15:00 / 11.12.2018
Дунёдаги барча жонзотларнинг ризқини фақат Аллоҳнинг Ўзи билади. Бу жонзотларнинг қайси бирига қачон, қанча ва қандай ризқ тегишини Аллоҳ таолонинг Ўзигина давоми...

4509 15:00 / 09.01.2019
Аудиолар

121495 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42988 14:35 / 11.08.2021