1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ризқ Аллоҳдан

15:00 / 09.01.2019 4449 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунёдаги барча жонзотларнинг ризқини фақат Аллоҳнинг Ўзи билади. Бу жонзотларнинг қайси бирига қачон, қанча ва қандай ризқ тегишини Аллоҳ таолонинг Ўзигина билади, Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Бутун дунё тўпланиб, биргина жонзотнинг бир лаҳзалик ризқини билмоқчи бўлсалар, бунга эриша олмайдилар. Халқ ичида «ютганинг ўзингники, чайнаганинг гумон», деган нақл бор. Бу гап ризқ Аллоҳдан бошқа ҳаммага гумон эканлигини таъкидлаш учун айтилган. Кишининг оғзида чайнаб турган таоми ўзига ризқ бўладими-йўқми, била олмайди, деган маънодаги гап. Аслида бу ҳам унча аниқ ифода эмас. Ютганинг ҳам гумон бўлади. Чунки томоқдан ўтган нарсани ҳам тўлиқ ризқ бўлади, деб айта олмаймиз. Аллоҳ унинг ризқ бўлишини хоҳламаса, ўша таом заҳарга айланиб, инсонни бемор қилиши ёки ҳалок этиши мумкин. Ёки кўнгилни айнитиб, қусқи бўлиб, чиқиб кетиши мумкин. Хўш, шунчалик сир нарса инсон ҳаётига таъсир қилиши мумкинми? Йўқ, албатта!

Барча жонзотларни йўқдан бор қилган, шу жумладан, инсонни яратган Зот ҳам Аллоҳ таолодир. Унинг нутфалигидан олдин ҳам, ўлганидан кейин ҳам барча ҳолатларини аниқ биладиган Зот Аллоҳдир. Дунёдаги барча ризқларни яратган, уларни яхши ва тўлиқ биладиган, тадбирини қиладиган Зот ҳам Аллоҳдир. Бинобарин, ҳар бир инсонга қанча ва қандай ризқ тегишини ҳам фақат Аллоҳнинг Ўзи билиши ғариб нарса эмас. Ўша Ўзи билган нарсани фаришталаридан бирига айтиб, ёздириб қўйиши ҳам қийин эмас. Аллоҳнинг бу илмида мажбурлаш аломати йўқ.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолонинг одамзотга берган беҳисоб неъматларини эътироф этиш, уларга шукрона келтириш киши диёнатининг белгиларидан биридир.Берилган неъматларга шукр давоми...

1321 16:00 / 21.06.2019
Тойилиш вужудга келганда умидсиз бўлиш амалга суянишнинг аломатларидандир.Ушбу ҳикматда банданинг Аллоҳ таолонинг амрига биноан қилган амалларига давоми...

1847 17:13 / 17.06.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг изларидан одамларнинг орасига борсам, ўзимга ўзим мунофиқ ёки узрли одамга ўхшаб кўринавердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

2124 14:40 / 18.12.2018
1. Маййитнинг бобоси унинг отаси туфайли ҳажбга учрайди. Шунингдек, яқин бобо узоқ бобони тўсади.2. Маййитнинг ота бир, она бир акаукалари унинг отаси, ўғли ва ўғил давоми...

1374 09:10 / 01.10.2019
Аудиолар

120100 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41768 14:35 / 11.08.2021