1445 йил 25 зулқаъда | 2024 йил 02 июнь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Арслонбоб -

АРСЛОНБОБ (тахм. 11-а.) - туркистонлик машҳур сўфий. А.нинг ҳаёти, сўфийлик фаолияти ҳақидаги маълумотлар насабнома (шажара)ларда ва қўлёзма манбаларда қисқа берилган. Аҳмад Яссавийнинг биринчи маънавий устози бўлган. Ёш Аҳмад унинг раҳбарлигида суфиштик тариқатининг мураккаб амалий ва назарий билимларини олган. Ривоят қилинишича, А. Қирғизистон ҳудудидаги шу ном билан аталувчи қишлоққа дафн қилинган. Мақбараси ҳозиргача сақланиб қолган ва зиёратгоҳ ҳисобланади.