1445 йил 12 зулҳижжа | 2024 йил 18 июнь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон ҳожилари Президентимизга мактуб йуллашди

15:01 / 20.08.2018 3677 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берганимиздек, айни дамда юртимиз ҳожилари Арафот майдонида бўлиб туришибди. Ҳадислардан маълумки, бу кун Арафотда қилинган дуолар мустажоб бўлади. Ана шу фурсатларни  ғанимат эканини англаган зиёратчиларимиз кўзларида ёш, чин ихлос ила дуолар қилишмоқда. Вакилимизнинг Арафот майдонидан хабар беришича, бир неча дақиқа олдин, Ўзбекистон ҳожиларининг Муҳтарам Президентимизга йўллаган мактублари ўқиб эшиттирилди. Қуйида ушбу мактубни тўлиғича келтирамиз.


Ўзбекистон Республикаси Президенти 

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу,

Муҳтарам Президент Жаноби олийлари,

 

Сиз ва Сиз орқали барча юртдошларимизни улуғ айём – Қурбон ҳайити муносабати билан муборак заминда ҳаж ибодатини чин ихлос ва имон-эътиқод билан адо этаётган ҳожиларимиз номидан самимий муборакбод этамиз.

Биз, ўзбекистонлик ҳожилар она диёримизнинг келажаги буюк, халқимиз ҳаёти янада фаровон, Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган барча хайрли ишлар бардавом бўлишини Аллоҳ таборака ва таолодан сўраб дуолар қилмоқдамиз.

Тараққиётимизнинг янги даврида динимиз арконларини адо этиш учун улкан шарт-шароитлар берилаётгани, хусусан, она-Ватанимиздан муборак ҳаж сафарига бораётган фуқароларимиз учун яратилаётган қулай имкониятлар Сизнинг ўз халқингизга бўлган ғамхўрлигингизнинг ёрқин намунасидир. Ҳар йили минглаб фуқароларимизнинг ҳаж ва умра ибодатларини қулай шароитларда адо этаётганлари, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимизда миллий-диний қадриятларимизни улуғлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг яққол ифодасидир.

Шу кунларда 7200 нафар юртдошларимиз ҳаж ибодатини адо этмоқдалар. Табаррук ёшдаги нуронийларимиз ҳам муборак сафарда Ватанимиз тараққиёти, халқимиз равнақини сўраб Маккаи мукаррамада, Арафот ва Мино водийсида дуои хайрлар қилмоқдалар.

Миллий ва диний қадриятларни равнақ топтиришга кўрсатаётган алоҳида эътибор ва ғамхўрлигингиз туфайли юртимиздан етишиб чиққан буюк алломаларнинг қадамжолари обод этилиб, бой илмий-маънавий мерослари ўрганилаётгани, халқимиз бундай дурдона асарларни ўқиб-ўрганиб, юксак маънавий озиқ олаётгани, барчамизни чексиз қувонтирмоқда.

Муқаддас заминда ҳаж ибодатини адо этиб, Ватанимизга қайтгач, биз – ўзбекистонлик ҳожилар шахсий ҳаётда, ижтимоий фаолиятда бошқаларга ибрат ва намуна кўрсатамиз, ёшларни фидойи ва ватанпарвар этиб тарбиялаш, адашган инсонларни тўғри йўлга бошлашдек савоб ишларда бор куч-ғайратимизни аямаймиз, иншаоллоҳ.

Айни кунларда диёримизда қўшалоқ байрам – Қурбон ҳайити
ва Мустақиллигимизнинг 27 йиллигини нишонлаётганимизнинг замирида ҳам жуда катта ҳикмат бор.

Биз, ўзбекистонлик ҳожилар Арафотда туриб, Сизнинг раҳнамолигингизда юртимиз ҳамиша омон, элимиз тинч, турмушимиз янада фаровон бўлишини Ҳақ таборака ва таолодан илтижо қилиб сўрамоқдамиз.

Муҳтарам Президент Жаноблари, Аллоҳ таолодан Сизга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат тилаб, халқимиз ва азиз диёримизни ҳамиша Ўз паноҳида асрашини сўраб дуолар қилиб қоламиз.

 

Ўзбекистон ҳожилари

Макка шаҳри, Арафот водийси, 2018 йил 20 август

Манба: muslim.uz

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Россия муфтийси раиси шайх Равил Гайнутдиннинг кўрсатмасига биноан 2019 йил 7 январдан бошлаб, Москва жоме масжидида 24 соат Қуръони карим тиловати йўлга қўйилди, давоми...

1644 09:36 / 23.01.2019
Жорий йилнинг 28 май жума куни Истанбул шаҳрида жума намозидан сўнг .Таксим, масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шаҳар марказида қад ростлаган, 2250 кишилик давоми...

1577 10:30 / 31.05.2021
Кўриш қобилияти чекланган инсонлар ҳаётда кўп қийинчиликларга дуч келишади. Бу, ҳатто, Қуръон ўқиш каби диний амалларда ҳам ўз ифодасини топмоқда.Бугунги давоми...

1838 11:03 / 14.06.2019
Премьерлига ҳакамларига Рамазон ойида бўладиган баҳсларда оғиз очиш пайтида ўйинни тўхтатиб туриш таклиф қилинди. Бу ҳақда Sky Sports манбаси хабар берди. Рўза давоми...

1344 14:43 / 23.03.2023
Видеолар
Аудиолар

123112 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

44336 14:35 / 11.08.2021