1445 йил 12 зулҳижжа | 2024 йил 18 июнь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Истанбул марказида йирик масжид очилди

10:30 / 31.05.2021 1577 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 28 май жума куни Истанбул шаҳрида жума намозидан сўнг «Таксим» масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шаҳар марказида қад ростлаган, 2250 кишилик сиғимга эга масжиднинг очилишида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳам иштирок этди.
Бу ҳақда Анадолу давлат ахборот агентлиги хабар берди.
Туркия Президенти очилиш маросимида кенг жамоатчиликка мурожаат қилди:
«Таксим масжиди бизнинг дунёмизда ўз ўрнига эга. Чунки у аллақачон Истанбул рамзлари орасидан жой олди. Унинг ўзига хос қурилиш лойиҳаси мамлакатимизда ҳам дунёда ҳам кам сонлидир. Масжид бизнинг Истанбулга 1,5 асрлик курашлардан сўнг бунёд бўлди. Ушбу майдонда масжид қуриш ғояси 93-уруш номи билан танилган Усмонли-Россия уруши йилларидан бошланган эди. Мамлакатимизнинг Мустақиллик уруши йилларида бу яна кун тартибида бўлган.
Демократик партиянинг ҳокимият тепасига келиши билан Таксим масжидини излаш авж олди.  Ҳеч қандай аниқ қадамлар қўйилишидан олдин, 27 май давлат тўнтариши содир бўлди.  Кейинчалик Сулаймон Демирел масжид қурилиши учун ернинг берилишини таъминлади.
Истанбул шаҳар ҳокимиятига сайланганимда, менинг сўзларимдан бири ушбу масжиднинг қурилиши эди, аммо биз 28 февралдаги жараён туфайли бу ваъдани бажара олмадик. Ушбу лойиҳани 2013 йилда яна амалга оширмоқчи бўлганимизда, Гези воқеалари олдимизга чиқди. 2017 йил июнь ойида биз масжид қурилиши бошланишига эришдик. Ва, ниҳоят, бугун биз ибодат қилиш учун масжидимизни очдик.
Бу борадаги ишларимизни тез суръатларда давом эттирган ҳолда Барбарос Булварида “Барбарос Ҳайреттин Пошо” масжидини қурмоқдамиз. Тез кунларда у ҳам иш тушиши кутилмоқда», – деди Эрдўған кенг жамоатчиликка қилган мурожаатида.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Президент Шавкат Мирзиёев Мадинада бўлиб, Масжидун Набавийни зиёрат қилди. Давлатимиз раҳбари Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сийратлари ва ислом цивилизацияси музейи билан ҳам танишди.

1327 23:08 / 17.08.2022
Яқинда ҳамюртимиз Абдулҳафиз Абдураимов Туркиянинг Бурса шаҳридаги Улудағ университети Илоҳиёт бўлимида «Ўзбек муфассири Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг давоми...

4588 13:16 / 11.08.2018
Жазоирнинг алБлида шаҳри чеккасидан жой олган масжид кўпчиликнинг диққатэътиборини умуман ўзига тортмайди. Чунки масжид кўримсизгина бўлиб, у ер остида давоми...

4668 10:07 / 14.01.2019
Туркия Диёнат Дин ишлари бошқармаси бошлиғи Али Эрбаш Қорабоғнинг Шуша шаҳри .Гавҳар оға, юқори масжидида Озарбайжоннинг Шуша шаҳри азон чақирди. Бу ҳақда Туркия давоми...

1048 15:00 / 29.10.2021
Видеолар
Аудиолар

123112 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

44336 14:35 / 11.08.2021