1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимиз меҳмонлари

19:51 / 01 май 1210 pdf Ўқиш режими + -

2024 йил 30 апрель куни юртимизга яманлик машҳур олим, дин арбоби, шайх Ҳабиб Умар ибн Ҳофиз ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ азиз меҳмонлар ташриф буюришди. 

Меҳмонлар ташрифни юртимизнинг муборак қадамжоларидан бири – «Ҳазрати Имом» мажмуасини зиёрат қилишдан бошлаб, машҳур аллома, фақиҳ, муҳаддис Абу Бакр Қаффол аш-Шоший мақбарасини зиёрат қилдилар, «Мўйи Муборак»да қўним топган «Усмон Мусҳафи» билан яқиндан танишдилар, турли нодир қўлёзмалар, бир неча араб хатларида битилган манбаларни кўздан кечирдилар.

Шундан сўнг меҳмонларимиз Кўкча даҳасидаги «Шайх Зайниддин» қабристонига келиб, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг қабрларини зиёрат қилдилар, Аллоҳ таолодан набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга қилишини сўраб, у кишининг ҳақларига дуолар қилдилар.

Куннинг иккинчи ярмида меҳмонларимиз фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ асос солган «Hilol-Nashr» матбаа-нашриётининг босмахонасига ташриф буюришди. Меҳмонларни нашриёт раҳбари Исмоилжон Муҳаммад Содиқ кутиб олдилар. 

Меҳмонлар босмахонада китоб чоп этиш жараёнини кузатдилар, сўнг «Hilol Nashr» матбаа-нашриётининг бош дўконига келиб, у ердаги китобларни, жумладан, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг илмий мерослари ҳамда адабий-бадиий асарлар билан яқиндан танишдилар. Исмоилжон домла меҳмонларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ҳаёт йўллари, илмий мерослари ҳақида маълумот бериб ўтдилар.

Шундан кейин меҳмонларимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжидда аср намози ўқидилар. 






Намоздан кейин шайх Ҳабиб Умар ибн Ҳофиз ҳазратлари юртимизга тинч-осойишта, фаровон ҳаёт тилаб, юртбошимиз олиб бораётган хайрли ишларга ривож сўраб, дуолар қилдилар.







Меҳмонларимизнинг юртимиз бўйлаб зиёратлари давом этмоқда.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 28 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Вақфrdquo хайрия жамоат фонди томонидан Илмга эътибор ndash келажакка эътиборrdquo номли олий таълим давоми...

1789 14:25 / 28.11.2018
Америкада .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, номидаги жомеъ масжид барпо этиляпти. Бу ҳақда АҚШнинг Цинцинати шаҳридаги ўзбеклар жамияти раиси Зафар Алимов давоми...

1150 14:21 / 02 апрель
Бугун Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуасининг мажлислар залида юртимиз масжидларида хатми Қуръонга ўтадиган қориларнинг саралаш тадбири бўлиб давоми...

1717 16:41 / 19.03.2023
Покистоннинг Авоми Таҳрикrdquo партияси раҳбари доктор Тоҳир алҚодирий томонидан тайёрланган энциклопедия Лаҳурда олим ва мутахассислар иштирокида ташкил давоми...

1731 20:05 / 03.12.2018
Видеолар
Аудиолар

121555 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43038 14:35 / 11.08.2021