1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий ҳазрат бутунжаҳон форумида иштирок этмоқдалар

18:58 / 01 май 463 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 1 май куни Озарбайжоннинг Боку шаҳрида “Тинчлик ва глобал хавфсизлик йўлидаги мулоқот” мавзусида Бутунжаҳон маданиятлараро мулоқотининг VI форуми ўз ишини бошлади. Очилиш маросимида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев иштирокчиларга муваффақият тилаб, мазкур анжуман маданиятлараро мулоқотнинг муҳим майдонига айланаётганини билдирди.

Халқаро анжуманда БМТ альянси, ЮНEСКО, АЙСЕСКО, Жаҳон туризм ташкилоти ва дунёнинг турли мамлакатларидан келган диний конфессиялар етакчилари, маданият соҳаси вакиллари, вазирлар, таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, давлат, жамоат ва дин арбоблари ҳамда халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.

Озарбайжон маданият вазири Одил Каримли ва Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозоданинг таклифига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳам қатнашмоқда.

Форум жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини яна бир бор замонавий таҳдидлар, тинчлик-хавфсизлик муаммолари, урушлар, қарама-қаршиликлар, динлараро муросасизлик кабиларга қаратиб, жаҳон ҳамжамиятини тинчлик-осойишталикни қарор топтиришга чақирмоқда. Шунингдек, илм-фан, таълим, ёшлар, иқлим ўзгариши, маданий меросни муҳофаза қилиш, ксенофобия ва ноқонуний миграция каби мавзулар муҳокама этилмоқда.

 Сўзга чиққан нотиқлар “Динлар ва диний етакчиларнинг халқаро хавфсизликка қўшган ҳиссаси”, “Ижтимоий тармоқлар ва дин: имкониятлар ва муаммолар”, “Динлараро мулоқот орқали ишончни мустаҳкамлаш”, “Терроризм, диний ва ирқий муросасизлик, нафратга чақириш ва ксенофобия халқаро хавфсизликка таҳдид”, “Диннинг иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит муаммоларига муносабати” каби мавзуларда чиқиш қилдилар.

Очилиш маросимидан кейин Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев жаноблари Туркий давлатлар муфтийлари билан тор доирада мулоқот ўтказди.

Ушбу форум доирасида "Динлараро мулоқот орқали ишончни мустаҳкамлаш” мавзусида диний етакчиларнинг Баку учрашуви ўтказилди. Унда Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари нутқ сўзлаб, жаҳонда тинчлик-осойишталикни қарор топтиришда дин пешволарининг ўрни ҳақида сўз юритдилар.

Форум тадбирлари 3 майга қадар давом этади.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Туркиянинг Сакария вилоятида Қуръони карим ҳофизларини тақдилаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради trtotmani.com ахборот сайти.Хабарда айтилишича, тадбир Туркия давоми...

1754 12:10 / 08.04.2019
Умрини Ислом дини равнақига хизмат қилишга, халқимиз маърифатини юксалтиришга, одамларга зиё улашишга бағишлаётган устозларга ҳамма ҳавас қилади. Ўзбекистон давоми...

794 17:03 / 24 февраль
Куни кеча Қуддус шаҳридаги АлАқсоrdquo масжиди имомхатиби Юнус Салоҳ Одил бошчилигидаги делегация Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов давоми...

2286 09:30 / 25.10.2018
2023 йил 15 сентябрь куни .Hilolnashr, матбаанашриётига шайх Мухтор Мағровий ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ азиз меҳмонлар ташриф буюрдилар. Меҳмонларни нашриёт давоми...

907 16:08 / 16.09.2023
Видеолар
Аудиолар

121554 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43037 14:35 / 11.08.2021