1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Қарздорликдан халос этувчи дуо

08:18 / 01 май 6066 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни мени кўрмадилар. Намозни ўқиб бўлганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг олдимга келиб, «Эй Муоз! Сенга нима бўлди? Кўринмай қолдинг?», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули! Бир яҳудийдан бир увқия тилла қарзим бор эди. Сизнинг олдингизга келаётсам, у мени тўхтатиб қолди», дедим.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Эй Муоз! Сенга бир дуони ўргатиб қўяйми? Бу дуони қилсанг, зиммангда Сийр тоғича (Ямандаги тоғ) қарзинг бўлса ҳам Аллоҳ таоло сени ундан қутқаради.

Эй Муоз, бундай дегин: «Аллоҳумма, мааликал мулк, туътил мулка ман ташаау ва танзиъул мулка мимман ташаау, туъиззу ман ташаау ва тузиллу ман ташаау, биядикал хойр. Иннака ъалаа кулли шайъин қодийр. Туулижул-лайла фин-наҳаари ва туулижун-наҳааро фил-лайл, ва тухрижул ҳайя минал маййити ва тухрижул маййита минал ҳайй, ва тарзуқу ман ташаау биғойри ҳисааб.

Роҳманад-дуня вал аахироти ва роҳиймаҳумаа, туътий ман ташаау минҳумаа ва тамнаъу ман ташааъ. Ирҳамни роҳматан туғнийни биҳаа ъан роҳмати ман сиваак» (Табароний ривояти).

Маъноси: «Барча подшоҳликнинг эгаси бўлган Аллоҳим! Хоҳлаганингга подшоҳлик берурсан, хоҳлаганингдан подшоҳликни тортиб олурсан, хоҳлаганингни азиз қилурсан, хоҳлаганингни хор қилурсан. Барча яхшилик Сенинг қўлингдадир. Албатта, Сен ҳар бир нарсага қодирсан. Кечани кундузга киритурсан, кундузни кечага киритурсан, ўликдан тирикни чиқарурсан, тирикдан ўликни чиқарурсан ҳамда хоҳлаган кишингга беҳисоб ризқ берурсан.

Эй дунёю охиратнинг Раҳмони ва уларнинг Роҳийми, хоҳлаганингга улардан берасан, хоҳлаганингни маҳрум қиласан. Менга Ўзингдан ўзганинг раҳматидан беҳожат қиладиган раҳм қилгин».

Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Олдимга бир мукотаб келиб, «Мен келишилган маблағни топиб бера олмадим, менга ёрдам беринг», деди. Мен унга шундай дедим: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ўргатган калималарни ўргатиб қўяйми? Сийр тоғидек қарзинг бўлса ҳам, Аллоҳ уни сендан узади: «Аллоҳуммакфиний биҳалаалика ъан ҳаромик, ва ағниний бифадлика ъамман сиваак» дегин».

Термизий ривояти.

Изоҳ:

Мукотаб – хожаси билан мукотаба шартномасини тузган қул. Мукотаба – қул билан хожа ўртасидаги шартнома бўлиб, унга кўра қул келишувдаги қийматни маълум муддатда тўласа, озод бўлади.

Сийр – Той қабиласи яшайдиган тоғ.

Маъноси: «Аллоҳим! Менга ҳалолинг ила ҳаромдан кифоя қилгин, фазлинг билан мени Ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин».

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Менга умматимнинг савоблари кўрсатилди. Буларнинг ичида киши масжиддан чиқариб давоми...

1872 14:00 / 14.08.2023
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким саййидул истиғфор ndash .Аллоҳумма анта роббий лаа илаҳа давоми...

57308 14:05 / 09.07.2020
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шомга азон айтилганида, .Аллоҳумма ҳаза иқбалу лайлика ва давоми...

1277 16:30 / 09.02.2023
ЎқилишиАллоҳумма солли солаатан каамилатан, ва саллим салааман таамман ъалаа саййидинаа Муҳаммадиниллазий танҳаллу биҳил ъуқод, ва давоми...

129976 09:36 / 23.10.2023
Аудиолар

121541 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43024 14:35 / 11.08.2021