1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Ота-онангга ҳеч бир озорни раво кўрма!

10:00 / 01 май 1345 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал дини, қиёматгача боқий қолувчи дини, инсониятга икки дунё саодат йўлини кўрсатиб берувчи дини Исломда ота-онага яхшилик қилишга алоҳида эътибор берилган. Дунёда бошқа бирор дин ёки фалсафада ота-она бизнинг динимиздагичалик улуғланмаган. Бу ҳақиқатни Қуръони Карим оятларидан ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларидан билиб олиш жуда осон.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

«Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди» (Исро сураси, 23-оят).

Ушбу оятда ягона маъбудга – Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ибодат қилишга амр этилмоқда. Ундан сўнг бевосита ота-онага яхшилик қилиш буюрилмоқда.

Аллоҳ таолонинг ибодатидан кейинги келадиган иш ота-онага яхшилик қилишдир. Бу ҳам Аллоҳнинг амри. Аллоҳ таоло Ўзига ибодат қилишга буюрган оятнинг давомида ота-онага яхшилик қилишни таъкидламоқда. Бу ҳол ўз навбатида Исломда ота-онанинг ҳаққи қанчалик улуғ эканини кўрсатади.

Исломда ота-онага яхшилик қилишга амр қилиш билан бир вақтнинг ўзида ота-онага ёмонлик қилмаслик, яъни уларга оқ бўлмаслик ҳам қаттиқ тайинланади. Бу ишни ҳам ҳеч бир дин ёки фалсафа бизнинг динимизчалик йўлга қўя олмаган. Биргина мисол келтирамиз.

Аллоҳ таоло Исро сурасида айтади:

«Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «Уфф» дема, уларга озор берма ва уларга карамли сўз айт!» (23-оят).

Бу жумладаги «уфф» сўзига боғлиқ икки хил маъно бор. Бир маъноси – ота-онага ёмон сўз айтиб, беҳурмат қилма, дегани бўлса, иккинчи маъноси – ота-онанг олдида «Уфф» дема, улар болам оғир ҳолга тушибди, деб озорланадилар, деганидир.

«...уларга озор берма ва уларга карамли сўз айт!»

Ота-онангга ҳеч бир озорни раво кўрма! Қандай яхши сўз бўлса, ўшани ота-онангга раво кўр!

Ушбу маънодаги оят ва ҳадислар жуда кўп.

«Яхшилик ва силаи раҳм» (китобининг шарҳи) 1-жуз.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7613-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Соиб отаси орқали бобосидан ривоят қилади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Бирортангиз соҳибининг нарсасини ўйин қилиб ёки жиддийлик давоми...

1990 17:00 / 21.05.2022
Наввос ибн Самъон Ансорийдан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўрадим. Шунда у зот.Яхшилик ndash ҳусни хулқ. давоми...

1513 11:00 / 05.06.2023
. ,. . Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Роббнинг розилиги отаонанинг розилигидадир. Роббнинг давоми...

2652 17:05 / 07.01.2020
Ибн Умардан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар.Барчангиз масъулдирсиз ва ўз масъулиятингиздан сўралурсиз.Омонатдор масъулдир. У ўз давоми...

1280 19:00 / 12.02.2021
Аудиолар

121545 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43027 14:35 / 11.08.2021