Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 25 зулқаъда | 2024 йил 02 июнь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (72-дарс). Фотиҳанинг намоздаги аҳамияти

13:38 / 14.02.2020 5376 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

327. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз бошласалар: «Субҳанакаллаҳумма ва биҳамдика ва таборакасмука ва таъоло жаддука ва лаа илааҳа ғойрука», дер эдилар».

Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Ибн Хузайма ривоят қилишган.

328. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Китобнинг Фотиҳасини қироат қилмаса, унинг намози (намоз) бўлмайди»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

(Ҳанафий мазҳабида имомга иқтидо қилувчи – муқтадий Фотиҳа сураси ўқимаслигининг афзаллиги шаръий ҳукм сифатида қабул қилинган. Уларнинг ўз далиллари бор. Бу ҳадисдаги ҳукмни эса, Шофеъий мазҳаби олган. – Тарж.)

329. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Имом «омин» деганида сизлар ҳам «омин» денглар. Чунки кимнинг «омин»и фаришталарнинг «омин»ига мувофиқ келса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Йўлларда ўтиришдан сақланинг,, дедилар..Эй Расулуллоҳ давоми...

5104 15:03 / 22.01.2019
Барро ибн Озиб розияллоҳу анҳу ривоят қилади Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. У зот бир жамоатни кўрдилар ва Улар нега тўпланиб давоми...

4140 12:05 / 24.11.2018
Ҳижратдан аввалги 1 йил, рабиъул аввал ойи нубувватнинг 13 йили мил. 621 йил октябрь Исро ва Меърож ҳодисаси юз берди ва беш маҳал намоз фарз қилинди.

1793 16:00 / 15.10.2021
503. Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ростгўй, омонатдор тожир набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан давоми...

2300 14:00 / 16.04.2021