1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Жобирнинг валима дастурхони

17:11 / 16.01.2018 4958 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳнинг шафоати барча умматларига етишига ишора қилувчи кўриниш

Саййидимиз Жобир розияллоҳу анҳу уйларига бориб рўзғорида мавжуд егуликларни текшириб кўрди. Қараса, кичкина эчки боласи ва озгина арпа бор экан. У егуликлар кўпи билан олти-етти кишига етишини тушунди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, у кишининг қулоқларига секин: «Мўъжазгина дастурхон ёзмоқчи эдик, агар ўзингиз бош бўлиб уч-тўртта ҳамроҳларингиз билан борсангиз, яхши бўларди, эй Аллоҳнинг Расули», – деди.

Катта қийинчиликлар давом этиб турган ўша пайтда саҳобаларнинг ҳаммалари ҳандақ қазишда иштирок этаётган эдилар.

Шундай вақтда қўлга киритилган егулик қанчалик оз бўлса ҳам, бошқаларни қўйиб, уч-тўрт киши тақсимлаб олиши  адолатданмиди?

Албатта, йўқ. Кичкина улоқча кўринишидаги ўлжа ва озгина арпадан иборат таом келди. Ушбу ризқ ҳамманинг ўртасида тақсимланиши лозим. Шунинг учун Расулуллоҳ барча саҳобаларни чақирдилар. Жобир розияллоҳу анҳу таом озлиги учун “уч-тўртта ҳамроҳингиз билан боринг” деганини тушундилар.

Лекин у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа асос билан иш қилдилар. Уни Жобир кўрмаган бўлиши мумкин, лекин Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам кўриб тургандилар. Шунинг учун саҳобаларнинг ҳаммаларини олиб бордилар.

Расулуллоҳ: «Мен қозон-ўчоқ тепасида хизматчи бўлиб ўтираман», – деб туриб олдилар. Ваҳоланки, у зотнинг қорни бошқалардан кўра оч эди. Расулуллоҳ Жобирга овқат пиширишда фойдаланиладиган катта идиш олиб келишни буюрдилар. Унга нонни майдалаб тўғрадилар. Кейин гўшт ва шўрванинг устига ташладилар. Идишнинг устини ёпиб: «Уларга олиб бор», – дедилар.  Расулуллоҳнинг ўзлари таомни ликопчаларга солиб у ер, бу ерда ўтирган саҳобаларга тарқатардилар. Ўзлари энг охирида едилар.

Расулуллоҳнинг саҳобаларга кўрсатганларидек ўз болаларига меҳрибонлик кўрсата оладиган бирорта онани кўрганмисизлар?

Бу кўриниш бизларни хотиржам қиладиган нарсадир.

Бу Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари қиёмат куни мутакаббирлардан бошқа барча умматларга етишига ишорадир.


Имом Бутийнинг «Фиқҳ ус-сийра» номли туркум дастурдан эркин таржима.  

Тошкент шаҳар Эшонгузар жоме масжиди имом хатиби Абдуллоҳ Ғуломов. 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
398. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни хутба қилиб, саҳобаларидан бир кишининг қабз қилинганини давоми...

3386 13:00 / 14.08.2020
Ҳижрий 3 йил, рабиъул аввал, 14 кеча мил. 624 йил 3 сентябрь Каъб ибн Ашраф ўлдирилди у она тарафдан яҳудий бўлиб, Бань Назир яҳудийлари бошлиқларидан бири эди. Ислом давоми...

1369 17:30 / 29.10.2021
285. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг аёлларидан бири бир идишдан ғусл қилишар эди,. Бухорий ривоят давоми...

1689 19:00 / 30.09.2023
Расулуллоҳ давриларидаги ғазот ва сарийяларБиз Исломдаги ғазот ва сарийяларга алоҳида бир назар ташлаб чиқишимиз лозим. Бу масалада тўғри англашимиз зарур давоми...

11746 20:07 / 28.04.2017