1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Тўқсон тўққиз кишини ўлдирган одам

18:06 / 06.11.2017 3524 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саид Саъд ибн Молик ибн Синон ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Аллоҳнинг набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Сизлардан аввал ўтган умматлардан бир одам тўқсон тўққиз кишини ўлдирган эди. Бас, у ер юзидаги энг олим кишини сўради. Улар бир роҳибни кўрсатишди. У роҳиб ҳузурига бориб, тўқсон тўққизта одам ўлдирганини айтиб, тавба қилса, тавбаси қабул бўладими? Шу ҳақда сўраганида, роҳиб: “Йўқ”, деди. У роҳибни ҳам ўлдириб, (ўлдирган одамлар сонини) юзтага етказди. Сўнгра яна: “Ер юзида барчадан олимроқ киши ким?” деб сўради. Унга яна бир олим киши кўрсатилди. У (олимдан): “Юз кишини ўлдиргани ва унинг тавбаси қабул бўладими?” деб сўраганида, олим: “Ҳа, ким У билан тавба орасини тўса олар эди? Сен фалон-фалон ерга бор. У ерда Аллоҳ таолога ибодат қиладиган кимсалар бор. Сен ҳам улар билан бирга Аллоҳга ибодат қил. Ўз ерингга ҳаргиз қайтмагин, чунки у ёмон жойдир”, деди. Бу сўзларни эшитгач йўлга тушди. Ярим йўлга етганида, унга ўлим етди, раҳмат ва азоб фаришталари у хусусида жанжаллаша бошлашди. Раҳмат фаришталари: “У қалби билан Аллоҳга юзланиб, тавба қилган ҳолда келайтган эди”, дейишди. Азоб фаришталари эса: “У ҳеч ҳам яхши амал қилмаган”, дейишди. Шунда улар ҳузурига одам суратидаги фаришта келди, улар, уни ўзларига ҳакам қилиб, таъйин этишди. У: “Икки ер орасидаги масофани ўлчанглар. Қайси бирига яқин бўлса, у ҳам ўшалардандир”, деди. Икки ер оралиғи ўлчашганида, хоҳлаб (кетиб) турган тарафи яқин эди. Шундай қилиб, унинг жонини раҳмат фаришталари кўтариб кетишди”, дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Бошқа бир саҳиҳ ривоятда: “Яхши юртга бир қарич яқин экан. У ўша шаҳар аҳлидан саналибди”, дейилади.

Яна бир бошқа саҳиҳ ривоятда эса қуйидагича айтилади: “ Аллоҳ таоло келган тарафдаги ерга узоқ бўл, бораётган тарафдаги ерга яқин бўл, деб ваҳий қилди. Ва: “Икковининг орасини ўлчанглар”, деди. Натижада бораётган томонига бир қарич яқин экан. Бас, у мағфират қилинди”.

Бошқа ривоятда: “Кўкси билан ўзини ўша томонга ташлади”, дейилган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги айтган нарсаларини ёдлаб давоми...

2554 09:10 / 15.12.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бир киши йўлда кета туриб, чанқоғи кучайдида, бир қудуқни топиб, унга тушиб давоми...

3255 23:30 / 20.02.2018
567 ., . . . . 5674. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

1999 09:45 / 10.10.2018
. ,. .5785. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Етти нарса келишидан олдин яхши амалларни давоми...

2024 07:37 / 20.10.2018