1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Таъзия

11:21 / 05.09.2018 3614 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Hilol-nashr” нашриёт-матбааси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Сулаймон қори даданинг ўғиллари Зикруллоҳ домла (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг катта куёвлари Абдулбосит қорининг тоғалари)нинг вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор қилади. Ушбу мусибат муносабати билан марҳумнинг барча оила аъзоларига, қариндошлари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдиради.

 Зикруллоҳ домла динимиз учун, халқимиз учун кўплаб шогирдлар тайёрлаб, тарбия қилиб, эл-юртга тақдим этдилар, бу йўлда бениҳоя меҳнат қилдилар. Бу, у кишининг Қуръони каримга, илм-маърифатга ихлосу муҳаббатларининг буюклигидандир.

Аллоҳ таоло  охират сафарига кузатилаётган бу бандасини мағфиратига олсин, аҳли аёллари, фарзанду набираларига сабру салвон бериб, қазои қадарини иймон ила, розилик ила қарши олганлар қаторида ажру мукофотлар ато этсин.

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло мусибатимизда ажр берсин ва хайри халаф берсин!

Жаноза 18:15 да Саид Ваққос ота масжидида бўлиб ўтади.

“Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун”

“Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз”

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1143. Ибн Аббосдан ривоят қилинади.Умар розияллоҳу анҳу пичоқланганида, уни кўтариб, ҳовлига олиб борганлар ичида эдим. У менга.Эй биродаримнинг ўғли Бориб, менга давоми...

4669 20:27 / 17.08.2017
Милоддан аввалги учинчи асрда яшаб ўтган Хитойлик файласуф Хан Фей Цзи айтади.Сонгда бир деҳқон бўлиб, у ўзининг даласида ер ҳайдаб деҳқончилик қилар эди. Унинг давоми...

2487 09:00 / 28.05.2022
Ҳикоя қишиларича, ёлғон ва ҳақиқат бир куни учрашиб қолишибди. Ёлғон ҳақиқатга дебдиБугунги кун жуда ҳам гўзалҲақиқат атрофга гумон билан қараб кўзини осмонга давоми...

4320 09:00 / 04.08.2021
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, Аллоҳ қиёмат куни бандани Ўзига яқинлаштиради. Ҳаттоки, елкасини унинг устига қўяди ва .Бу гуноҳни биласанми, бу гуноҳни давоми...

4717 23:20 / 17.05.2017