1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Силаб қўйиш ҳақида

06:10 / 11.09.2018 4292 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Қўрққанда қулоғини тортиб қўядиганла, кўз текканда базилар бази одамларга бориб силаб қўйишларини айтишади. Бу ширкми? Яъни ундан шифо кутади, ҳолбуки шифони Аллоҳ беради. Жавоб учун раҳмат раҳмат олдиндан.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Муҳтарам савол берувчи, ширк ўта оғир гуноҳ. Ҳар бир ишни ширкка чиқариб юборавериш, унга амал қилганни кофирга чиқариш ўта оғир масъулият. Сиз айтган нарса шаръий руқяга нотўғри ишни қўшиб қўйиш бўлади. Ҳеч ким докторга бориб даволанишни ширк демайдику. Доктор олдига борганларга ҳам шифони Аллоҳ беради. Аллоҳ таоло “Исро” сурасида марҳамат қилади: 

  وَلاَ تَقْفُ مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ إِنَّ السَّمْعَ وَالْبَصَرَ وَالْفُؤَادَ كُلُّ أُولئِكَ كَانَ عَنْهُ مَسْؤُولاً  

36. Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил – ана ўшаларнинг барчаси сўралажак нарсалардир.
Ислом ҳар бир нарсани илмий асосда олиб боришга даъват қилади. Билмаган нарсадан четда бўлишга чақиради.
«Ўзинг билмаган нарсага эргашма!»
Ҳар бир нарсани очиқ-ойдин ва аниқ билиб олгачгина унга ишониш ва у ҳақида ҳукм чиқариш керак. Гумон билан, бировнинг гапига ишониб, турли ноаниқ ишораларга суяниб ҳукм чиқариш мусулмонларга хос эмас. Билган нарсасини борича етказиш ҳам омонатдир. Қулоқ нима гапни эшитса, хиёнат қилмай, ўша гапни аниқ етказиши керак. Кўз бир нарсани кўрса, ўша ўзи кўриб-билган нарсага хиёнат қилмай, у ҳақда очиқ-ойдин маълумот бериши керак. Шунингдек, дил нимани идрок этса, ўша нарсани аниқлик билан етказмоғи зарур. Бу аъзоларнинг билган, идрок этган ҳар бир нарсаси илмий омонат саналади. Омонатга хиёнат қилмаслик катта масъулият ҳисобланади. Кўз ҳам, қулоқ ҳам, дил ҳам ҳар бир нарсадан масъулдир. Бу дунёда бўлмаса, у дунёда албатта масъулдир. Айниқса, охиратдаги ана ўша масъулият мусулмонларни илмий омонатга ҳеч хиёнат қилмасликка ундаган. Улар доимо билганлари ҳақида тўғри маълумотлар берганлар. Ушбу ояти каримага ўхшаш оятлар, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари уларни доимо илмий омонатга хиёнат қилмай, тўғри маълумотлар беришга чорлаб келган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бир ҳадисларида: «Гумондан эҳтиёт бўлинглар, чунки гумон энг ёлғон сўздир», – деганлар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Оли Имрон, сурасида қуйидаги мазмунда ояти карима келади, яъни .Аллоҳ йўлидаги жангда ўлдирилган зотларни ҳаргиз ўликлар деб ўйламанг Йўқ, улар тириклардир У давоми...

3592 21:32 / 27.04.2016
13савол .Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратишда фаришталар билан маслаҳатлашишга эҳтиёжи бормиди, Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймАлҳамдулиллаҳ ва соллаллоҳу давоми...

1600 19:54 / 31.01.2023
САВОЛ Жинлар тўғрисида Улар овқат ейдими Овқатнинг устини очиқ қолдирма жин тегади, намозга турмаса бомдод шайтони лаъин қулоқларга сияди, деган гапларни давоми...

4336 20:14 / 27.04.2016
САВОЛ Меҳрибон ва раҳмли Оллоҳ номи билан бошлайман. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари Сизга саволим давоми...

6173 18:45 / 26.04.2016