1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Шаръий илмларнинг рукнлари

00:33 / 11.05.2017 4234 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шаръий илмларнинг икки рукни бор.

Биринчи рукн.

Шаръий илмлар аслий манбаалардан – Қуръони карим, суннати мутоҳҳара, уламолар ижмоси* ва мазкур уч манбага асосланган саҳиҳ қиёсдан** олинади.

* Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан кейинги бирор асрда мужтаҳидларнинг шаръий ҳукмга қилган иттифоқи «ижмоъ» дейилади.

** Шаръий ҳукми бўйича Китоб, Суннат ва Ижмоъда насс (матн) келмаган ишнинг ҳукмини булардан бирида насс келган ишга таққослаш «қиёс» дейилади.

Ибн Абдулбарр шундай деган: «Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Бир нарса ҳақида илмга асосланмай туриб, ҳалол ёки ҳаром дейишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Илм эса Қуръонда, суннатда ёки ижмода келган нарсадир. Уларда бўлмаса, ушбу аслларга асосланган қиёсдир».

Имом Шофеъий яна шундай деганлар: «Муҳаммад ибн Ҳасан – у Шайбоний, Абу Ҳанифанинг шогирдидир. Аллоҳ уларни раҳмат қилсин – шундай деган: «(Шаръий) илм тўрт хилдир:

1. Аллоҳнинг Китобида келган ва ундан қиёс йўли билан олинган нарса.

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида келган ва ундан қиёс йўли билан олинган нарса.

3. Саҳобаларнинг ижмоси ва ундан қиёс йўли билан олинга нарса. Айрим саҳобаларнинг ушбу ижмога қилган хилофлари ижмоликдан чиқариб ташламайди.

4. Мусулмон фақиҳларнинг оммаси истеҳсон* йўли билан чиқарган нарса ва ундан олинган, унинг қувватига тенг қиёс. Илм мана шу тўрт навдан ташқари эмасдир».

* Далил асосида хафий қиёсни жалий қиёсдан устун қўйиш ёки жузъий ҳукмни куллий аслдан ёхуд умумий қоидадан ушбуни тақозо қилган хос далилга асосан истисно қилиш истиҳсондир.

 

Иккинчи рукн.

Шаръий илм – ушбу исломий шаръий манбалар билан машғул бўлган кишининг қалбида пайдо бўладиган, Аллоҳдан хушуъ пайдо қиладиган, уни мустаҳкамлайдиган, аъзоларида зоҳир бўладиган, ҳатти-ҳаракатларида кўринадиган нурдир.

Имом Молик роҳимаҳуллоҳ шундай деган: «Илм ва ҳикмат бир нур бўлиб, Аллоҳ бу нур билан хоҳлаганини ҳидоят қилади, (шаръий) масалаларни кўп билиш билан эмас».

Ромаҳурмузий Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Илм кўп ҳадис билиш билан эмас, Аллоҳга хушуъ биландир».

 

Муҳаммад Аввоманинг
«Маолимул иршодийя ли синоати толибил илм»
китобидан Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умму Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйимдан чиқаётганларида юзларини самога қаратиб доимо Ё Роббим, адаштириш давоми...

6839 09:00 / 19.10.2017
4680. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирган эдик, бирдан Али келиб.Отаонам сизга фидо давоми...

14320 22:47 / 16.05.2017
Илк наҳвий ва луғавий олимларнинг араб тилининг фасоҳатини сақлаб қолиш йўлидаги саёҳатлари гуллар билан тўшалмаган эди. Зеро, араб тилида синоним сўзлар, ўхшаш давоми...

1105 14:04 / 15.11.2023
Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва албатта, у чин дилдан қўрқувчилардан бошқаларга жуда катта ишдир.Биз .ёрдам сўранг, деб таржима қилган ибора араб тилида давоми...

3859 02:16 / 28.04.2018