1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазон мактублари: Ёш тўкадиган кўзларга мактуб (4-қисм)

21:01 / 10.06.2018 3767 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй ёш тўкадиган кўзлар!

Мана, Рамазон ҳам бирпаста охирига етди. Вақтингни нималарга сарфладинг?

Балки сенинг маҳзунлигинг муқаддас ой шунчалик тез ўтиб кетганидандир. Эҳтимол, бу барокатлик фурсатларни ғанимат билмаганингдан ҳафасан. Нима бўлганда ҳам, сен қайғудасан. Қанийди яна бир неча кун, лоақал бир неча соатлар берилганда эди!

Баъзиларда маҳзунлик билан бирга айбдорлик ҳисси ҳам бўлади: яна бир Рамазон ортда қолди, бироқ хаётда ҳали ҳам жиддий ўзгаришлар йўқ.

Албатта, Рамазон ойи бир неча сабабларга бошқа ойлардан фарқланиб туради: бу ойда тақвоимиз кучайтиришимиз, Қуръонни тадаббур қилишимиз, рўза билан покланишимиз, ибодатларни кўпайтиришимиз ва хулқимизни тўғирлашимиз лозим бўлади. Рамазон ойининг жозибаси шуки Аллоҳ субҳаноху ва таоло биз нимага қодирлигимизни кўрсатиб қўяди. Агар умидсизланиб қолсанг ҳам, билгинки ҳали Қиёмат куни келмади, яхши тарафга ўзгаришга фурсат бор. Шундай экан, яхши амалларда Рамазондан кейин ҳам бардавом бўл. Иботадларни кўпайтир ва Аллоҳга қурбат ҳосил қил. Рамазонда ҳам, ундан кейин ҳам Аллоҳ барча сифатлари ила сен билан. Рамазонда қилган хатоларинг учун Аллоҳнинг марҳаматидан ноумид бўлма. Акс ҳолда У сени эмас, сен Уни тарк этасан. Аллоҳ ал-Боқийдир - доимо боқий турувчи, фонийлик сифатидан холи бўлган Зотдир. Унинг сифатлари ҳам ўзгармасдир.

Рамазонда раҳматидан умидвор бўлган Парвардигоринг – бошқа ойларда ҳам раҳмат қиладиган Зотдир. Батаҳқиқ, “Роббингиз Ўз зиммасига Раҳматни ёзди” (Анъом сураси, 54-оят).

Рамазонда мағфират қилишини сўраган зот йил бўйи тавбаларни қабул қилади. Аллоҳ айтади: “Албатта, Мен тавба қилган, иймон келтириб, яхши амал қилган, сўнгра тўғри юрганларни кўплаб мағфират қилгувчиман” (Тоҳа, 82-оят).

Хавф ва ражоингни иқрор қилганинг ҳамда дунё ва охират неъматларини сўраганинг бу Зот шундай дейди: “Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда, ижобат қилурман” (Бақара сураси, 186-оят).

Гуноҳор қалб ёки шайтон васваса қилиб ҳеч нарсани тўғирлаб бўлмаслигини ишотирганда Аллоҳ Ўзи айтади: “Мен яқинман” (Бақара сураси, 186-оят).

Бу Аллоҳдан узоқ бўлиб қолганингни сезганингда билишинг лозим бўлган насиҳатлардир.

Яхши амалларни қилишни ёки камчиликларингни йўқотишни давом эттирмоқчимисан? Давом этавер! Ҳаракат қил! Шавволдаги 6 кун рўза, душанба ва пайшанбадаги ёки ойда уч марта рўза тутиш орқали Рамазонни узайтириш мумкин. Расуллулоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Бир киши Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса,  Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик масофага узоқлаштиради” (Муслим ривояти).

Садақани ҳам йил давомида берса бўлади.

“Кимда-ким ярим хурмо билан-да пок (касб)дан садақа қилса -Аллоҳ таоло фақат покни қабул қилади- албатта Аллоҳ таоло уни ўнг (Қўл)и билан олиб, уни тоғдек бўлгунча ўстиради” (Муслим ривояти).Ёрдамни истаган вақтда қилиш мумкин. Расуллулоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

“Банда диндош биродарига ёрдам бергани заҳоти Аллоҳ таоло унга ёрдам этади” (Муслим ривояти). Дам олиш кунлари ёки ойда бир бўлса ҳам тахажжудга туриш мумкин. Расуллулоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

“Фарз намозлардан кейинги энг афзал намоз тахажжуд намозидир” (Муслим ривояти).

Инсонларни қувонтиришни ният қилиб олиш мумкин. Расуллулоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

“Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларни хурсанд қилганни яхши кўради” (Табароний ривояти).

Яна бир нарсани билгинки, агар ушбу амалларда бардавом бўлаверсанг, ин шаа Аллоҳ, кейинги Рамазонга қалбинг юмшаб муқаддас ойнинг барокатларидан насибадор бўласан. Шунинг учун Рамазондан кейин ҳам яхши амални ният қилгин ва буни маълум режа асосида бажар.

Ёмон одатларга қайтиш жуда осон бўлганлиги учун ниятингни аниқ ишлар билан қувватлаб тур. Агар Рамазоннинг сўнгги ифторида сен учун баъзи кўнгилсизликлар бўлган бўлса Унга мурожаат эт. Рўза кунини тугатишингдан аввал У билан ёлғиз қол, кўнглингдаги оч. Бу ойдан нималарни мақсад қилганингни ва уларни бажаролмаганинг учун ўзингни қандай ҳис қилаётганингни сўзлаб бер. Рамазон тугаши арафасидаги қўрқувларингнинг хабари бер. Аллоҳ билон мулоқот қил. У сени ҳар лаҳзада эшитиб туради. Аслида, нафас олаётган экансан сенда Унга мурожаат қилиб ниманидир ўзгартиришга имконият бор. Балки сенинг рўзанг сўнгги кун чин қалбдан қилган ибодатинг сабабидан қабул қилинар.

Рамазон тугаса ҳам сенинг Аллоҳ билан алоқанг узилмасин!

Ҳурмат билан,

Ёш тўкадиган кўзларинг (Рамазон тугаса ҳам умидсизланмайдиган).

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ndash Бир кечаси минг ойдан яхши бўлган кун келишини ёдимизда тутайлик Унга ҳозирдан тайёргарлик кўриш лозим Аллоҳим, бизларни Қадр кечасига соғомон етказ ndash давоми...

1121 10:47 / 02 апрель
Тилшунос мутахассисларнинг таъкидлашларича, .ҳайит, сўзи ҳам асли .ийд, сўзидан олинган экан. .Ўзбек тилининг изоҳли луғати,, 676бет. Москва. 1981 йил.. Ўғузлар қадимги давоми...

2819 14:30 / 28.04.2022
Рўзадор ўзини фақатгина Аллоҳнинг зикри учун бағишлаши керак, телевизор кўриш учун эмас. Рўзадор намоз учун, қиёмул лайл таровеҳ, Қуръон тиловати ва унинг оятлари давоми...

2863 09:30 / 06.04.2022
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг сахийи эдилар. У зотнинг энг сахийликлари Рамазонда ndash давоми...

2145 17:00 / 05.04.2022
Аудиолар

120086 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41755 14:35 / 11.08.2021