1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савдо, тижорат

Пулнинг қиймати

18:35 / 02.04.2018 3924 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ашраф Алий Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Баъзи одамлар зарурийят сабабидан, яъни ўзининг зарурий ҳожатларини битириш учун пул топишга ҳаракат қилади. Зарурати битгач эса умр бўйи ҳам пулнинг юзини кўришни истамайди. Баъзиларнинг эса пулнинг ўзига тааллуқи (алоқаси, муҳаббати) бўлади. Бу жуда ёмон касалликдир. Бундай одам «Менинг мана шунча пулим бор», деб маза қилади.

Пулга муҳаббат ва ундан маза қилиш ҳақида гап кетганда дўстим айтиб берган бир судхўрнинг ҳикояси ёдимга келди. Судхўр бемор бўлиб қолди. Пули кўп бўлса ҳам, ўзини даволатмас эди. Дўст ва яқинларининг мажбурлаши билан даволанишга зўрға рози бўлди. Лекин: «Тахминан ҳисоблангларчи, даволанишга қанча пул кетаркин?» деди. Дўстлари беморнинг томирини кўриб, рецепт ёзадиган табибни олиб келиш, ёзиб бериладиган дориларни ичиш муддати, хуллас, ҳаммасига тахминан қанча пул сарф бўлишини ҳисоблаб айтдилар. У эса: «Ана энди, ўлишга қанча пул сарф бўлишини айтиб беринглар», деди. Ёнидагилар бу сарф харажатни ҳам айтиб берган эдилар, у: «Ўлиб қўяқолай деган фикрга келдим. Чунки даволанишга кўп пул кетар экан, ўлишга эса камроқ», деди.

Инсон шу қадар ҳам разил бўладими? Бу пулга муҳаббат тўғрисида эшитган ҳикояларимнинг охирги даражадагиси эди»


«Малфузот», 6-ж, 154-б
Таржимон: Ёрқинжон Фозилов

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кечиктириш эвазига нархни оширишИсломнинг рибо тўғрисида тутган йўли ниҳоятда дақиқдир.Қарзда замон эвазига шарт қилинган зиёда ҳаром қилинган насия кейинга давоми...

9082 05:00 / 17.02.2017
1. Қарз берувчи қарзи ҳасан бериши лозим.Бировга қарз бериб, устига устама олмаслик, яъни судхўрлик қилмаслик .қарзи ҳасан, дейилиши юқорида айтиб ўтилган.Аллоҳ давоми...

3605 10:04 / 11.06.2019
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ўзининг савдосотиқда алданиб қолишини зикр қилди. Шунда у Зот .Қачон давоми...

3379 05:00 / 17.02.2017
Бунда раъсулмол бир томондан, хизмат иккинчи томондан бўлади. Молнинг эгаси ишчи билан келишиб, молни унга беради. Тушган фойда келишувга асосан бўлиб олинади. давоми...

4797 05:00 / 17.02.2017