1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Омма ва хос рўзаси

09:05 / 04.06.2018 3531 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Муҳтарам ҳазрат, омма ва хос рўзаси ўртасида қандай фарқлар бор?

Жавоб:

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:


РЎЗАНИНГ НОЗИК СИРЛАРИ

Аҳли ҳақнинг наздида рўзанинг даражаси учтадир. Биринчи даража омманинг рўзаси бўлиб, у қорин ва фаржни шаҳватдан тийишдан иборат. Иккинчи даража хосларнинг рўзаси бўлиб, у биринчи даражага зиёда ўлароқ, кўз, қулоқ, тилни, оёқ, қўл ва бошқа аъзоларни гуноҳлардан ти-йишдан иборатдир. Учинчи даража хослардан ҳам хосларнинг рўзаси бўлиб, у аввалги икки даражага зиёда ўлароқ, қалбни пасткаш ҳимматлардан, дунёвий фикрлардан ва Аллоҳ таолодан бошқа нарсалардан тийишдан иборатдир.Ушбу мақомда хосларнинг рўзаси ҳақида бир оз алоҳида сўз юритиш мақсадга мувофиқ бўларди. Аввал айтиб ўтганимиздек, омманинг рўзасидан фарқли равишда хосларнинг рўзаси аъзоларни гуноҳлардан тийишни ҳам ўз ичига олади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг таоми ва шаробини тарк қилмоғига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ», – дедилар».Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.Хосларнинг рўзаси «солиҳлар рўзаси» деб ҳам номланади. Бу даражадаги рўзанинг мукаммал бўлиши қуйидаги нарсалар ила рўёбга чиқади:

1. Барча ёқимсиз ва ёмон нарсалардан кўзни тийиш ҳамда қалбни Аллоҳ таолонинг зикридан тўсадиган нарсаларга машғул қилмаслик. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Назар солиш шайтоннинг заҳарланган ўқларидан бир ўқдир. Ким Аллоҳдан қўрқиб, уни тарк қилса, Аллоҳ азза ва жалла унга қалбида ҳаловатини топадиган иймон беради», – дедилар».Имом Ҳоким ривоят қилган.

2. Тилни ёлғон, ғийбат, чақимчилик, фаҳш гаплар, жафо, хусумат, мақтанчоқликка ўхшаш нарсалардан тийиб, сукутни лозим тутиш. Уни Аллоҳ таолонинг зикри ва Қуръон тиловати ила машғул қилиш. Бу, тилнинг рўзасидир.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:«Рўза сақловчидир. Фаҳш гап гапирмасин ва жоҳил бўлмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи ёки урушмоқчи бўлса, мен рўзадорман», десин». Бешовлари ривоят қилишган.Бишр ибн Ҳорис раҳматуллоҳи алайҳидан ривоят қилинишича, Суфён Саврий: «Фийбат рўзани бузади», деган.Лайс қилган ривоятда Мужоҳид шундай дейди: «Икки хислат – ғийбат ва ёлғон рўзани бузадир».Бу гаплар омманинг эмас, солиҳлар рўзасининг бузилиши ҳақидадир. Яъни, ғийбатчининг рўзаси омманинг рўзаси савиясида бўлаверади. Аммо ғийбати туфайли солиҳлар рўзаси даражасидан тушади.

3. Қулоқни эшитиш макруҳ бўлган барча нарсалардан, бошқача қилиб айтганда, юқорида санаб ўтилган нарсаларнинг ҳаммасидан сақлаш.Чунки, гапириш мумкин бўлмаган барча нарсани эшитиш ҳам мумкин эмас. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ҳаром егувчи билан ёлғон эшитувчини баробар санаган:«Улар ёлғонни кўп эшитувчилар, ҳаромни кўп еювчилардир» («Моида» сураси, 42-оят).

4. Қўл, оёқ ва бошқа аъзоларни гуноҳлардан сақлаш ҳамда ифтордан кейин қоринни шубҳали таомлардан сақлаш. Зотан, қоринни ҳалол нарсадан сақлаб рўза тутиб, кейин ҳалол бўлмаган нарса ила ифтор қилишнинг маъноси ҳам йўқ.Ҳаром динни ҳалок қилувчи заҳардир.Ҳалол даво бўлиб, ози фойдали, кўпи зарарлидир.

5. Ифторда ҳаддан ташқари кўп еб қоринни тўйдириб юборишдан сақланиш. Бундай қилиш ила рўзадан кўзланган мақсад амалга ошмайди. Чунки, рўзадан кўзланган мақсадлардан бири очликнинг таъмини татиб кўришдир. Мазкур мақсадга эришиш эса, рўзадан бошқа вақтларда нонуштада тановул қиладиган таомни саҳарликда ва кечки овқатда тановул қиладиганини ифторда истеъмол қилиш билан бўлади.Ифтордан сўнг қалби хавф ва ражо орасида изтиробга тушиб турмоғи лозим. Чунки, рўзаси қабул бўлиб, муқарраб бандалар қаторига қўшилдими ёки қабул бўлмай, ғазабга учраганлардан бўлдими, аниқ эмас-ку. Ҳар бир ибодатдан фориғ бўлгандан сўнг шу ҳолатда бўлиш лозимдир.Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳи кулиб ўтирган қавм олдидан ўтаётиб:«Аллоҳ азза ва жалла Рамазон ойини Ўз халқини чиниқтириш учун ва тоатида мусобақа қилиш учун жорий қилган. Бир қавмлар ўзиб кетдилар ва ютуққа эришдилар. Бир қавмлар қолиб кетдилар ва ноумид бўлдилар. Ўзувчилар ютган, аҳли ботиллар ноумид бўлган кунда ўйнаб-кулганлардан ажабланаман», деди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баъзан масжид имоми узрли сабаб билан намозга етиб кела олмай қолганида фосиқлиги аён бўлиб турган кишилар масжидларда имомликка ўтиб қолади. Бундай ҳолатларда давоми...

2693 15:50 / 24.04.2016
СаволАссалому алайкум Ҳурматли устозлар, баъзи инсонлар вафот этиш вақтида руҳим ҳар доим сeн билан бўлади ёки шунга ўхшаш гап айтишади. Бу гап қанчалик тўғри давоми...

14272 08:15 / 28.07.2018
Мен бир китобда шундай маънодаги ҳадисни ўқиб қолдим.Кимки Аллоҳ номи билан сўралганда бермаса, раҳматдан йироқдир, кимки Аллоҳ номи билан сўраса, раҳматдан давоми...

3020 21:20 / 24.04.2016
СаволАёл ўз эри учун қошини териши ёки сочини кестириши мумкинмиЖавобҚош териши мумкин эмас. Соч кестириши мумкин. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

5299 14:29 / 03.03.2021