1447 йил 28 сафар | 2025 йил 22 август, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Набий ва расул орасидаги фарқ

21:04 / 25.04.2016 22435 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассaлому aлaйкум шaйх ҳaзрaтлaри! Сизгa бир сaволим бор эди: Рaсул билaн Нaбийнинг фaрқи нимaдa? Шуни тушунтириб бeрсaнгиз. Жaвоб учун олдиндaн рaҳмaт.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.  

 Набий ва расул орасидаги фарқ.

Набий ва Расул орасидаги фарқ ҳақида бир неча фикрлар зикр қилинган:

1. Аллоҳ кимга осмондан хабар берса-ю, ўша хабарни бошқаларга етказишни амр қилса, ўша одам набий ва расулдир. Аммо бошқаларга етказишни амр қилмаса, набийдир, расул эмас.

Хулоса шулки, расул ўзига келган пайғамбарликни ўзгаларга етказишга амр қилингандир. Набий эса, бунга амр қилинмагандир. У пайғамбарликни бошқаларга етказадими, етказмайдими, бари-бир.

2. Расул умумий бўлиб, фаришталардан ҳам, башардан ҳам бўлаверади. Аллоҳ таоло Қуръонда: 

«Албатта, у ҳурматли Расулнинг гапидир» (Таквир: 19) деганда, Жаброил алайҳиссаломни ирода қилган. 

«Расулларимиз Уларни вафот эттирди», (Аъроф: 37) деганда ҳам, фаришталарни ирода қилган. 

3. Расул янги шариат билан келади. Набий янги шариат билан келмайди. Балки, олдинги шариатга амал қилади ва ўзгаларни ҳам, ўшанга амал қилишга чақиради».

Ушбу мавзуда яна бир қўшимча маълумот ва мулоҳазани зикр қилиб ўтишга тўғри келади. Қуръони Каримда расул ва набий сўзлари кўп келади. Жумладан, бу икки сўз пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ҳам ишлатилади. Аммо бу сўзларнинг ишлатилишида нозик маънолар борлиги мулоҳаза қилинади. 

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан «набий» сўзи ўттиз марта атрофида ишлатилган бўлса, асосан, ўзаро инсоний алоқалар, никоҳ, мерос ва ўлжа бўлиш каби масалаларда ишлатилган.

Бинобарин, бу икки сўзни таржима қилишда ҳам шунга эътибор бермоғимиз лозим бўлади. Иложи бўлса «Расул»ни пайғамбар деб таржима қилсак ҳам «набий»ни таржима қилмай ўз ўрнида қолдирганимиз маъқул бўлади.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсинОртларидан набий йўқ зотга солавотлар бўлсинИслом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1408 ҳ.с. 24 28 сафар 1987 давоми...

3216 21:32 / 25.04.2016
Савол Намоз ўқишни бошлагунга қадар орада қолган қазо намозларининг ниятида .Санаси, йили ҳам айтилса яхши бўлади,, деган екансиз, шунга биноан қуйидагича ният давоми...

5760 09:00 / 06.10.2017
Ассалому алайкум Мен аёлимни онаси яни қайнонам менга бирор кийим совға қилса уни киймайман, сотиб юбораман пулини садақа қиламан ёки кийимни қайнонамга қайтариб давоми...

4695 06:30 / 04.09.2018
СаволЭшак сути билан жигар хасталигини даволашга рухсат бормиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфmdash Рухсат йўқ.httpsavollar.islom.uzsavol30013

14117 17:25 / 28.07.2017