1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга мени фақат мўмингина яхши кўришини ва фақат мунофиқгина ёмон кўришини аҳд қилганлар

21:29 / 19.04.2017 2834 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Донни ёрган ва жонни халқ қилган Зот билан қасамки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга мени фақат мўмингина яхши кўришини ва фақат мунофиқгина ёмон кўришини аҳд қилганлар». 

Муслим, Термизий ва Насаийлар ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ҳадис Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўчирма гап шаклида эмас, балки у зотнинг гапларини ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг иборалари билан ифода этиш орқали ривоят қилинмоқда.

Албатта, саҳобаи киромларнинг ҳар бирлари улуғ инсонлардир. Уларнинг саҳобалик шарафларининг ўзи ғоят улуғ мартаба. Қолаверса, уларнинг ҳар бирлари Ислом учун қанчадан-қанча хизмат қилган зот ҳисобланадилар. Шу билан бирга, уларнинг ичида алоҳида мақомга эга бўлганлари ҳам бор. Шулардан ўн кишига Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннатнинг башоратини берганлар. Ўша саодатманд зотлардан бири ҳазрати Алидирлар. Мазкур ўнликдан тўрт халифа яна алоҳида ажралиб турадилар. Тўрт халифанинг бири ҳам ҳазрати Алидирлар. Ҳазрати Алининг Ислом учун қилган хизматлари жуда катта. Бунинг устига, у киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтларидан эдилар – амакиларининг ўғиллари, куёв ўғиллари, яъни аҳли жаннатнинг саййидаси Фотимаи Заҳронинг эрлари, Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайннинг оталаридирлар. Шунинг учун фақат мўмингина у кишини севиши ва фақат мунофиққина у кишини ёмон кўриши ажабланарли эмас.

Ушбу ҳадиси шарифдан кўриниб турибдики, муайян бир шахсга муҳаббат қилишнинг ҳам иймон ва мунофиқликка дахли бор экан. Ҳа, ҳамма нарса иймон ўлчови билан ўлчанганда шундай бўлади. Кишини мансаби, пули, моли ёки бошқа нарсалари учун эмас, иймони учун, динга қилган хизматлари учунгина севилади.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Мен гўёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қараб тургандекман, у зот қуйидагича давоми...

2471 17:00 / 21.11.2017
. ,. .6255. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фаҳш сўзловчи ҳам, фаҳш сўзлашга давоми...

1368 09:53 / 07.12.2018
. ,. .Абу Саъид Худрий ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумолардан рифоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мўминга етадиган ҳар қандай давоми...

1390 06:23 / 06.06.2020
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилдилар, бунга ўхшашини асло эшитмаганман. У зот .Агар менинг давоми...

3359 09:05 / 15.04.2018
Аудиолар

120096 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41765 14:35 / 11.08.2021