1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга cодиқ Муҳаммад Содиқ» китоби нашрдан чиқди

06:36 / 11.07.2018 3723 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу ёднома китоб пайғамбарларнинг саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бир умр содиқлик билан ҳаёт кечирган улуғ олим, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ (1952–2015) ҳақларида замондошларининг хотираларидан иборат. Булар давримизнинг беназир олими, миллат ва умматнинг фахри, улуғ мужаддид, фақиҳ, муҳаддис, муфассир, мутафаккир, муршид, зоҳид, баркамол шахсият, гўзал инсоний фазилатлар соҳиби бўлмиш олимнинг сийрат ва сувратларига у зотни таниган-билган кишилар томонидан қаламга олинган ишонарли ва гўзал чизгилардир. Бутун умрини Аллоҳ таолонинг ҳақ динига, Унинг маҳбуб Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган рисолатни тарғиб қилишга бахшида қилиб ўтган саодатманд инсоннинг ички ва ташқи дунёларини муҳтарам ўқувчиларимизга тўлароқ таништиришда ушбу китобнинг манфаатли бўлишидан умидворлик билан уни эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз.

Тузувчи: Аҳмад Муҳаммад Турсун
Номи: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга  cодиқ Муҳаммад Содиқ
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2018 йил
Ҳажми: 256 бет
ISBN: 978-9943-5110-2-6
Ўлчами: 84×108/32
Муқоваси: қаттиқ

 

Мундарижа

Сўзбоши
Аср алломаси
Ҳазрат билан ҳамнафаслик  
Дин қайғусида ўтган умр  
Устозлар устози  
Менинг хотираларим  
Муфтийлар мураббийи  
Аллоҳ берган бахт  
Ниятлари пок эди
Қатрада қуёш
«Барчамизнинг отамиз эдилар...»
Хотирдан ўчмас лаҳзалар
Унутилмас насиҳатлар
Фидойилик тимсоли
Иймоннинг вазни  
Устоз билан ёнма-ён  
«Олтин силсила»нинг ибтидоси
Ирфон мадрасаси мударриси  
Сўнгги учрашув
Дуонинг ижобати
Замондошлик саодати
Ихлосу илму амал  
Одамийлик сабоғи  
Яхшиларнинг яхшиси  
Гўзал ўрнак  
Қалбдаги ўчмас из  
Чорак асрлик қадрдонлик  
Онажоним, волидаи меҳрибоним...  
Эътироф  
Мухлислар наздида  
Марсия  

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Намоз2, деб номланган 6жузи.Сиз .Ҳадис ва Ҳаёт, силсиласининг давоми...

2179 15:40 / 06.10.2018
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Зикр аҳлидан сўранг, тўпламининг 4қисми. Муаллиф Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфНоми .Зикр давоми...

3397 11:29 / 05.09.2018
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Тафсир, деб номланган 28жузи. Ушбу жузда Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

1755 16:42 / 25.06.2019
Зикр аҳлидан сўранг 106сони.Зикр аҳлидан сўранг, ойномасининг навбатдаги 106сони босмадан чиқди. Одатдагидек, ушбу китобчада Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

3418 05:00 / 02.02.2015