1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Мусулмон олимлар дунёга совға қилган ихтиролар: Қўлқоп – таржимон

07:18 / 09.08.2018 4398 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Вашингтон университети талабаси Навид Азоди курсдоши Томас Прайор билан биргаликда ёзма ёки оғзаки нутқни имо-ишоралар тилига таржима қилиб берадиган қўлқоп ихтиро қилди. Ёш ихтирочилар ушбу қўлқопни имо-ишоралар тилида гаплашувчи кишилар ҳам бошқа олам билан боғлана олсин деган мақсадда яратганини айтишди. Улар мазкур ихтироси учун Массачусети технология университети мукофотига сазовор бўлдилар.

«Дастлаб бизни соф техник муаммо жалб қилди ва биз уни бартараф этиш йўлларини қидирдик. Айни шу вақтда инсоннинг мулоқот қилиш ҳуқуқи ҳам эътиборимизни тортиб қолди ва буни амалга ошириш мумкин, ахир инсонлар кўпчилик билан мулоқот қилишни исташади-ку, деган қарорга келдик”, дейди улар.

Қўлқопга ўрнатилган сенсор ҳаракатлар ва имо-ишораларни тўлқинларда мутаносиб ҳолга келтиради, кейин ахборотни симсиз алоқа орқали ҳаракатлар билан сўз бирликларини ўзаро  мувофиқлаштириб, якуний иборалар ясайдиган компьютерга жўнатади. Кейин эса ўша ибора сўзловчи томонидан  жаранглайди ёки ёзув нутқига айланиб қолади.

Имо-ишоралар тилидан таржима қилишнинг бошқа техник воситалари ҳам мавжуд. Бироқ улар фойдаланиш учун унчалик қулай эмас. Азоди ва Прайор ушбу воситани имкон қадар соддалаштиришга ва қулайроқ қилишга ҳаракат қилдилар. Уларнинг қўлқопи ихчам, фақат кафтни ёпади ҳамда ундан эшитиш аппарти ва контак линза сифатида фойдаланиш мумкин.

Muslim.uz

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ойнаи жаҳонда бериладиган аксар кўрсатувларни бошлашда, шунингдек, кўплаб эшиттиришларнинг аввалида салом бериш одат тусига кирган. Бу, албатта, яхши бир ҳолат. давоми...

5127 11:00 / 06.08.2020
1. .Биз уларни фақат ҳақ ила яратдик, лекин кўплари билмаслар,. Духон сураси, 39оят.Илм ва маърифатга молик эмаслар.2. .Албатта, уларнинг қалбларига Аллоҳдан кўра давоми...

1672 10:39 / 10.03.2022
.Кўнгилларини жилолантирган кишилар ранг ва ҳидлар берадиган завқлардан қутулганлардир. Улар ҳар олган нафасларида бир гўзаллик кўришади... Улар илмнинг давоми...

1699 11:10 / 17.12.2021
Ливерпуллик Вилям исмли адвокат қаттиқ касал бўлади. Шифокор унга иссиқ ўлкага бориб даволанишни маслаҳат беради. У Гибралтар бўғози орқали Марокашга йўл олади. давоми...

2877 10:10 / 09.10.2021