1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Муаллимларга насиҳат (3 қисм)

13:34 / 25.02.2018 3983 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мукофотлаш ва жазолаш йўлларини бир меъёрда қўллаш. Шунда тиришқоқ ўқувчининг ғайрати ва рағбати ошади, дангасалар эса жон куйдиришга мажбур бўлади.

Мукофатлашнинг қуйидаги турлари бор:

1. Моддий мукофот, масалан, китоб ёки нақд пул. Ота-она фарзандига билдирмасдан муаллимга бирор ҳадя олиб келиб бериб, талабалар олдида фарзандини мукофотлашни илтимос қилиши мумкин. Талабаларга гўё бу ҳадя муаллим тарафидан берилгандек туюлиши керак.

2. Мақтов сўзлар билан тақдирлаш. «Аъло»«тасанно», «баракаллоҳ» каби сўзлар билан мақташ. Бу мақтовлар талабани янада юксакларга чорлайди, бошқаларни ҳам муаллимдан шундай мақтов эшитишга ундайди.

3. Баракот ва муваффақият тилаб дуо қилиш. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга таҳорат суви тайёрлаб берганида у зот: «Аллоҳим, уни динда фақиҳ қилгин», деб дуо қилганлар».

 

Лоқайд, дангаса талабага фойда бўладиган, ҳаддан ошмасдан, ўч олмасдан жазолаш туркумига қуйидагилар киради:

1. Дўқ-пўписа. Сиртдан қараганда қаттиққўллик, негизида эса панд‑насиҳат бўлган услубда, сўкмасдан дўқ-пўписа қилиш.

2. Талабанинг ёлғиз ўзига танбеҳ бериш, насиҳат қилиш. Кўпчилик олдида койиш болани шарманда қилишдир.

3. Норози эканини билдириб қўйиш, қовоғини солиб муомала қилиш.

4. Ёмон иш қилган талаба ўша ишидан тавба қилмагунича ундан юз ўгириш. 

5. Жазо сифатида уйга қўшимча вазифалар бериш. Масалан, дарсни бир неча марта ёзиб келишни талаб қилиш.

 

Аллоҳим, бизни розилигинга муваффақ айла!

 

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ТЎҚҚИЗИНЧИ САБОҚНАМОЗ НЕГА ЎҚИЛАДИАссалому алайкум, менинг жажжи кичкинтойларим Бугун сизларга қизиқ бир савол бермоқчиман. Диққат билан қулоқ солиб туринг. давоми...

2515 05:00 / 15.02.2017
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Муаллиф муқаддимаси Аллоҳга ҳамд бўлсин, Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва аҳлларига салоту саломлар давоми...

10616 18:01 / 22.11.2017
...Ислом дини кишилик жамиятида қарор топа бошлаган дастлабки кунларданоқ душманлардан қўлга тушган асир ҳаётини сақлаб қолиш, унинг инсонлик ҳуқуқини ҳурмат давоми...

4922 05:00 / 15.02.2017
Ота дарсни АЛЛОҲга ҳамд ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту саломлар айтиш ила бошлади, сўнгра деди .Суюклиларим, Ислом ndash бўйсуниш маъносида давоми...

3459 10:21 / 11.12.2017
Аудиолар

120103 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41771 14:35 / 11.08.2021