1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фароиз илми (дарслар)

Мероснинг сабаблари

15:50 / 18.04.2017 4304 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

    Мерос олиш учун қариндошлик ва унинг даражаси маълум бўлиши зарурдир. Шунда фароиз илми бўйича олимга мерос тақсимлаш осон бўлади. Зеро, меросхўрлар ҳолатига қараб мерос ҳукмлари ҳам ўзгаради. Масалан, бу маййитнинг акасидир дейишни ўзи кифоя қилмайди. Балки, у туғишган, ота бир ёки она бир эканини билишимиз лозимки, буларнинг ҳар бири мерос олишда бир-биридан фарқ қилади. 

Шунга кўра, мерос олишга имкон берадиган сабаблар учтадир: 

1.     Қаробат  - ота-она, фарзандлар ва улар воситасида маййитга қариндошлиги боғланган кишилар. Яъни, маййитга насабий жиҳатдан қариндош бўлганлар. Агар уларни мерос олишига бирор монеъ бўлмаса, мерос олишга ҳақлидир. 

2.     Никоҳ - эр-хотин орасидаги саҳиҳ никоҳ ақди, агар духул(қўшилиш) ёки у билан хилватда бирга бўлиш вужудга келмаса ҳам, улар бир-биридан мерос олишга сабаб бўлади. Эр хотиндан ёки аксинча хотин эридан мерос олишига сабаб улар орасида  никоҳ ақди борлигидир. Фосид ёки ботил никоҳ туфайли улар орасида ўзаро мерос олиш йўқ.

3.     Вало - буни сабабий ёки ҳукмий қаробат ҳам дейилади. Валоул- итқ, валоун-неъмат ҳам дейилади. Агар бир хожа қулини озод қилса, бу билан ўзи ва қули орасида валоул- итқ деб номланувчи робита, алоқа пайдо қилади. Шу алоқа сабабли қулидан мерос олишга ҳақли бўлади. Хожа қулига ҳуррият ва инсонийлик бағишлагани учун қул ўлган чоғида бошқа вориси бўлмаса, озод қилувчи ворис бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
а Мерос молига тааллуқли бўлган ҳақларб Ворисларнинг даражаларив Мерос илмидаги истилоҳлар ва уларнинг маънолари.А Мерос молига тааллуқли бўлган давоми...

2793 15:48 / 18.04.2017
Меросдан ман қилувчи сабаблар тўрттадир. Қуйида зикри келадиган тўрт монеъдан бири мавжуд бўлса, мерос олишдан тўсади, ман қилади. 1.Қуллик қулнинг қул давоми...

4162 15:51 / 18.04.2017
а Ҳажбнинг луғавий ва истилоҳий маъносиб Ҳажби нуқсонв Ҳажби ҳирмон, маҳжуб ва маҳрум орасидаги фарқ г Ҳажбга доир билиш зарур бўлган қоидалара Ҳажбнинг луғавий давоми...

4129 15:52 / 18.04.2017
а Икки ададнинг тамосули, тадохули, тавофуқи ва табойуни ва уларни билиш йўли.б Оз тарикани ворислар ва қарз эгалари орасида тақсимлаш йўли.в Бирор вориснинг бир давоми...

4140 15:55 / 18.04.2017