1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фароиз илми (дарслар)

Мерос илмидаги истилоҳлар ва уларнинг маънолари

15:48 / 18.04.2017 4061 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мерос илмида бир қанча истилоҳий сўзлар мавжуд бўлиб, бундан кейин уларни қуйидаги шаклда қўллаймиз:

1. الفرض - бу вориснинг шариат асосида белгилаб берилган мерос насибасидир.

2. السهم масаланинг асосидан ҳар бир ворисга бериладиган муайян қисм. 

3. التركة  - маййит қолдирган мол ва ҳақ-ҳуқуқлар

4. النسب  - бу ўғиллик, оталик ёки улардан бирига боғлиқликдир.

5. الفرع - агар меросда фаръ сўзи мутлақ шаклда қўлланса, ундан фақат маййитнинг ўҚли, қизи, ўҚлининг қизи ёки ўҚли  ирода қилинади. Отанинг фаръи деганда ака-ука, опа-сингиллар, туҚишган ака-ука, опа-сингилнинг фарзандлари, ота бир ака-ука, опа-сингиллар фарзандлари тушунилади. 

Бобонинг фаръи деганда амаки ва унинг фарзандлари ирода қилинади 

6. الأصل - мутлақ ҳолда зикр қилинса, ундан ота-она, саҳиҳ боболар (ота томондан бўлган боболар) ва саҳиҳ момолар (ота томонидан бўлган момолар) ирода қилинади.

7.     الولد - Маййитнинг ўғил-қиз фарзандлари тушунилади

8. الوارث - тарикадан маълум улушга ҳақли бўлган киши 

9. العصبة -муайян белгиланган мероси бўлмасдан фарз эгаларидан қолган меросни олувчи, агар фарз эгалари бўлмаса ҳамма меросни олишга ҳақли киши.

10. الإدلاء - бирон бир йўл билан маййитга нисбатланиш, қариндошлик алоқаси боҚланиши.

11. الميت       -  жасадидан руҳ чиқиб кетган киши.

Аммо الميت  - йо ҳарфининг ташдид билан келса, ҳолати ўликлардек бўлган тирикларга айтилади. Ояти каримада:

﴿ إنّك ميّت وإنّهم ميّتون ﴾

яъни: «Сен вафот этувчи ва улар ҳам вафот этувчидирлар»  дейилган.

Агар    الميتة  шаклида келса, бу руҳи ношаръий йўл билан чиққан ҳайвонларга айтилади.


Маквзуга оид адабиётлар

1. Муҳаммад Анвар Бадахшоний, «Тавзихул-фароиз ас-сирожия».        Мадина Мунаввара, 1992-й.

2. Муҳаммад Али Собуний, «Ал-маворис фиш-шариатил-исломия», Лубнон

3. Носир ибн Муҳаммад Ғомидий, «ал-Хулоса фи илмил-фароиз» , Макка Мукаррама, 1996-й.

20.    Муҳаммад Амин ибн Обидин, «Раддул мухтор алад-дуррил-мухтор», Қоҳира, 1966-й.

21.    Муҳаммад ибн Аҳмад Сарахсий, «Ал-Мабсут» Қоҳира, 1900-й.

22.    Алоуддин Муҳаммад ибн Аҳмад Самарқандий, «Туҳфатул-фуқаҳо», Дамашқ, 1956-й.

23.    Алоуддин Абу Бакр ибн Масъуд ибн Аҳмад ал-Косоний, «Бадоиус-саноиъ фи тартибиш-шароиъ», Қоҳира, 1910-й.

24.    Абдуллоҳ ибн Маҳмуд ибн Мавдуд ибн Мадуд-дин ал-Мавсилий, «ал-Ихтиёр литаълилил-мухтор», Қоҳира, 1951-й.

25.    Бурҳониддин ал-Марғиноний, «ал-Ҳидоя шарҳ Бидоятил-мубтадий», Қоҳира. 1996-й.

26.    Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Алий ар-Раҳабий, «ал-Фароиз ар-Раҳабия», Дамашқ, 1903-й.

27.    Сирожуддин Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Абдуррашид Сажовандий», «ал-Фароиз ас-Сирожия», Деҳли, 1860-й.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мероснинг шартлари учтадир1. Муваррис ҳақиқатда ёки ҳукман вафот қилган бўлиши. Муваррис вафот этмасдан олдин мерос тақсимлаш мумкин эмас. Агар киши давоми...

2804 10:50 / 18.04.2017
ndash ndash .Маълумки, шаръий илм илмларнинг энг афзали ва улуғидир. Диний аҳкомлар ва шариат асосларини чуқур ўргатувчи фиқҳ илми эса шаръий илмлар давоми...

3308 15:30 / 18.04.2017
Рад луғатда қайтариш маъносидадир. Аллоҳ таолонинг сўзига ўхшаш hellip яъни .Сўнг Хизрни қидириб изларига қайтдилар,.Каҳф64Рад Авлнинг зиддидир. Чунки Авл бу давоми...

4130 15:53 / 18.04.2017
а Қуръонда зикр қилинган улушлар ва уларнинг эгалари ҳақида маълумотб Авлнинг луғатда ва истилоҳдаги маъноси, авл қоидаларив Раднинг луғатдаги ва истилоҳдаги давоми...

4520 15:52 / 18.04.2017
Аудиолар

120119 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41784 14:35 / 11.08.2021