1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ҚУРБОН ҲАЙИТИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА

12:02 / 17.08.2018 4005 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони


Халқимизнинг маънавий ҳаётида алоҳида ўрин тутадиган, муқаддас ислом динининг эзгу ғояларини яққол ифода этадиган қадимий байрамимиз Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш, жамиятимизда инсонпарварлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, саховат ва шукроналик туйғуларини кучайтириш, ёшларимизда юксак фазилатларни камол топтириш мақсадида:

1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 21 август сешанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–5290-сон Фармонига мувофиқ 2018 йил 21-23 август кунлари – Қурбон ҳайитининг биринчи уч куни мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Қурбон ҳайитининг жойларда юқори савияда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсин.

3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Қурбон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–5290-сон Фармони 2-бандининг олтинчи хатбошисидаги “24 август – жумага” сўзлари “22 август – чоршанбага” сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                         Ш.Мирзиёев



Тошкент шаҳри,

2018 йил 15 август


Манба: uza.uz

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳаж ва умра вазири ўринбосари, доктор Абдулфаттоҳ Машат Asharq AlAwsat газетасига берган маълумотига кўра, 2022 йил муборак Рамазон ойида Умра зиёратига бориш истагида давоми...

2352 14:55 / 25.03.2022
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов БМТнинг Дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда давоми...

1318 16:00 / 04.08.2021
Жорий йилда Тошкент шаҳар бош имом хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов бошчилигида .Шайх Зайниддин, жоме масжидида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда пойтахтимизнинг давоми...

1023 11:00 / 08.07.2021
Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳридаги Саид оталиқ мадрасаси XVI асрга оид ноёб тарихий ёдгорлик бўлиб, бу иншоот ўз даврида Хўжа Алауддин Аттор Валийга атаб, ул давоми...

1476 17:30 / 08.01.2022
Аудиолар

118733 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40696 14:35 / 11.08.2021