1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Кундалик дуолар

21:54 / 25.09.2017 24521 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мўминнинг ҳар куни, бутун ҳаёти Аллоҳга ибодат қилишдан иборатдир. Кундалик ибодатлар бомдод намозига уйғонган дақиқалардан бошлаб кун бўйи давом этади. Аллоҳ таолонинг раҳмати, баракоти ва ҳимоясига сазовор бўлишимиз учун Унинг номи билан бошлаган ҳар бир ишимиз ибодатдир. Уйдан чиқишдан тонгда мусулмон киши томонидан айтиладиган дуолар:

Уйқудан уйғонганда. Маъноси: «Бизларни ўлдириб қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамду-санолар бўлсин».

«Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз».

Ҳожатхонага кираётганда ушбу дуо ўқилади. Маъноси: «Эй Роббим, эркак ва аёл шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман».

Ҳожатхонадан чиқаётганда ўқиладиган дуо. Маъноси: «Сенинг мағфиратингни сўрайман».

Таҳорат қилаётганда ўқиладиган дуо. Маъноси: «Илоҳим, мени ўз тарафингга юзланувчи покиза инсонлар сафига сол».

Кун давомида Аллоҳнинг паноҳида бўлмоқлик учун. Қайси бир одам бомдод ва шом намозларидан кейин уч марта: (маъноси) «Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир», – деб айтса, унга бирор нарса зарар бермайди.

Овқат ейишдан олдин. «Аллоҳ исми билан». Агар аввалида Аллоҳ исмини зикр этишни унутса: «Овқатнинг аввали ва охирига Аллоҳнинг исми билан». «Аллоҳим, буни бизларга баракали қил, бунданда яхшиси билан ризқлантир».

Овқат еб бўлганда. «Бизларни овқатлантириб, бизларни суғориб ҳамда бизларни мусулмон қилиб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин».

Кийинишда ўқиладиган дуо. «Менга кийимни насиб қилган ва кийинтир Аллоҳга ҳамд бўлсин. Менда куч ҳам қувват ҳам йўқ».

Уйдан чиқаётганда. Эй Раббим, адашиш ва адаштирилишдан, тойилиш ва тойилтирилишдан, зулм қилиш ва зулм кўришдан, жоҳиллик қилиш ва менга нисбатан жоҳиллик қилинишидан Сендан паноҳ сўрайман».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оқил ва олим кишиларнинг мунозараси ёки бирор масала устидаги муноқашаси гўзал бўлади. Мунозара одобларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади. Ундай давоми...

979 09:00 / 20.02.2023
Олмония шарқшунос олималаридан бўлмиш Сигрид Ҳунке ўзининг Аллоҳ таолонинг ғарбга порлаган қуёшиrdquo асарида арабларнинг фазилати борасида шундай дейди давоми...

5218 14:15 / 12.10.2020
Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, юртимизда ёш авлодни қўллабқувватлаш борасида катта ижтимоийсиёсий ҳаракатлар бошланди. Халқимизда иқтидорли, эркин фикрли, давоми...

5208 16:26 / 05.04.2018
Бу дунёда ҳаёт кечирар эканмиз, ўзимиз учун энг суюкли инсонларни намунаибрат қилиб оламиз ва уларга ўхшашга ҳаракат қиламиз. Аммо шуни таъкидлаш лозимки, биз давоми...

9548 16:44 / 30.09.2017
Аудиолар

118755 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40714 14:35 / 11.08.2021