1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Ким рўзадорни ифтор қилдирса...

22:30 / 31.05.2017 2963 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ким рўзадорни ифтор қилдирса, Унга унинг ажрича ажр бўлур. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас», дедилар».

Имом Термизий ривояти.

Изоҳ: Бу ҳадиси шарифда рўзадор киши учун ифтор емаги бериш улкан савобли иш экани таъкидланмоқда. Рўза тутган одамга қанча савоб берилса, унга ифтор емаги ҳозирлаган одамга ҳам шунча савоб берилиши баён қилинмоқда. Унга рўзадорнинг савобидан олиб берилмайди, балки алоҳида савоб шаклида берилади.

 Бу дегани ўзи рўза тутмай, рўзадорга ифтор берса, рўза тутган ўрнига ўтади, дегани эмас. Рўза тутиш ҳар бир инсон учун фарздир. ҳар ким ўзи ўз рўзасини тутиши керак. Бошқа ҳеч нарса бунинг ўрнини боса олмайди. Рўзадорга ифторлик бериш эса хайр-эҳсон ҳисобланади, холос. Буни қилган одам шунга яраша савоб олади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хатони дарҳол ҳис эта билиш қалб мусаффолигининг далилидир.

3038 10:50 / 18.08.2017
Ҳеч бир инсоннинг ички ҳолатини қўйиб, шаклу шамоилига қараб ҳукм чиқармаЗеро, қаҳва аччиқ бўлса ҳам, баъзилар унинг таъмини татиб кўриб, мажнун даражасида ошиқ бўлиб қолишади.

2560 15:39 / 14.08.2017
Болалигингда касал бўлиб қолсанг, доктор .Сени нима безовта қиляпти, деб сўраса, онангга қараб, жавобни унга ҳавола қилар эдинг, чунки сен ҳис қилган нарсани онанг давоми...

1896 11:54 / 10.11.2018
Ҳаётдаги кулгили уч босқич1. Ўсмирлик....Вақтинг бор, кучқувватинг бор, лекин қўлингда маблағ йўқ.2. Етуклик...Маблағинг бор, кучқувватинг бор, лекин вақт йўқ.3. Қарилик...Маблағ ҳам бор, вақт ҳам бор, лекин кучқувватинг йўқ.

1696 12:07 / 14.06.2019