1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

Islom.uz-1439 танлови эълон қилинади

00:06 / 24.02.2018 5169 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм!

 

«…Яхшиликларга шошилинг»

(Моида сураси, 48-оят)

Бандаларини Ўзининг розилиги йўлида яхшиликка шошилишга чорлаган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар бўлсин! Барча яхшиликларда умматларига гўзал ўрнак, чинакам ибрат ва бетимсол намуна бўлган Пайғамбаримиз ҳазрати Расулуллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотларимиз бўлсин!

Порталимизнинг азиз мухлислари!

«Ислом.Уз» портали анъанавий «Ислом.Уз-1439» танлови бошланганини мамнуният билан маълум қилади.

Устозимиз, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳларимизга, улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш, диний саводсизликни тугатиш, ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш, мутаассиблик ва бидъат-хурофотларни йўқотиш» шиорлари остида бир неча йилдан буён мунтазам равишда ўтказиб келинаётган, хайрли анъанага айланган ИСЛОМ.УЗ-1439 танлови очиқ деб эълон қилинади.

Танловнинг мақсади:

· буюк аждодларимизга муносиб авлод бўлиш;

· динимизнинг таълимотларини, халқимизнинг бой маънавий-маърифий ва адабий-бадиий меросини, иймон нурига йўғрилган фазилатларини халқаро ахборот тармоқларида, ўзбекзабон интернет сарҳадларида тарғиб қилиш;

· ёшларнинг Ватанимиз тарихи, бугуни ва эртаси олдидаги маъсулиятини ошириш;

· ёш авлодни миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш ва зарарли таъсирлардан ҳимоялашга, уларни илм маърифатга, янгиликка, замонавий илғор технологиялар билан танишишга тарғиб қилиш, келажак авлодни муносиб тарбиялаш.

Танловга тақдим қилинадиган асарларнинг жанр ва йўналишлари:

· адабий-бадиий (насрий, шеърий асарлар, публицистик мақола, очерк, репортажлар, сценарийлар)

· тасвирий (фото, графика, хаттотлик, тасвирий санъат асарлари)

· мультимедиа (интерактив мультимедиа дастурлар, аудио, видео, 2D ва 3D анимация, интернет сайтлар)

· таржима (хорижий тиллардан ўзбек тилига ёки ўзбек тилидан хорижий тилларга таржима қилинган маънавий-маърифий асарлар)

· сийрат (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, аҳли байт, асҳоби киром ҳамда тобеъинлар ҳаётига ҳамда Ислом тарихига оид асарлар)

· Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳақларидаги хотиралар ва у зотнинг китобларини бошқа тилларга таржима қилиш (таржима қилинмоқчи бўлган китобни портал мутасаддилари билан маслаҳатлашиб олиш шарт);

· бошқа илмий-маърифий йўналишлар.

Танловга тақдим этиладиган асарларда Ислом тарихи, илм-фан, маданият ва санъатига бағишланган мавзулар ёритилиши, хусусан, диёримизнинг, буюк аждодларимиз ва замондошларимизнинг Ислом умматининг равнақига қўшган ва қўшаётган улкан ҳиссаси акс эттирилиши, халқимизнинг маънавий-руҳий қиёфаси, Ўзбекистоннинг инсоният тарихида ва бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни ёритиб берилиши, халқимизнинг бой маданий ва маърифий мероси, бугуни ва эртаси ифодалаб берилиши мақсадга мувофиқдир.

Иштирокчиларнинг яшаш жойи, миллати, дини, жинси, ёши, савия ва малакаси, шунингдек, танловга юбориладиган асарларни тайёрлаш воситалари чегараланмайди (асарлар анъанавий ва электрон форматларда қабул қилинади).

Юборилган асарлар ва электрон репродукциялар рўйхати islom.uz сайтининг махсус бўлимида маълум қилиб борилади.

Электрон репродукциялар юбориш учун манзил: admin@islom.uz

Танлов 2018 йил 7 ноябрига қадар давом этади.

Тақдим этилган асарлар порталга ташриф буюрадиган барча мухлислар эътиборига ҳавола этилиб, ҳакамлар ҳайъати ҳамда интернет фойдаланувчилари томонидан баҳоланади. Энг юқори баҳо олган асарлар ўз мезонлари бўйича танлов ғолиблари деб топилади ҳамда муаллифларга совринлар топширилади. Якуний баҳолар ҳакамлар ҳайъати томонидан қўйилиб, танлов ғолиблари ҳижрий 1440 йилнинг Робиъул аввал ойида эълон қилинади, иншааллоҳ.

Марҳамат, танловда иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар .Илм икки қисмдир 1. Қалбда бўлган илм. Бу қандай илм Илми нофеъ mdash фойдали илм 2. Тилда бўлган илм. Бу эса Аллоҳнинг Одам давоми...

1535 17:05 / 07.07.2023
Намозхон нигоҳини сажда қилинадиган жойга қаратади, қўллар киндикдан пастга, ўнг қўлнинг бош ва чиначоқ бармоқлари чап қўлнинг бўғинини ушлайди. Қолган ўртадаги давоми...

1679 14:00 / 04.10.2021
Ҳанафий мазҳабига оид мавзуда иштирокчиларимиз томонидан islomuztanlovbot манзилига келиб тушаётган мақолаларАҳли ҳадис ва раъй соҳиблари ўртасидаги ихтилофларучинчи давоми...

1039 14:00 / 11.10.2021
Бандаларини Ўзининг розилиги йўлида мусобақалашишга чақирган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду саноларимиз бўлсинРоббининг пайғомини умматига омонат ила давоми...

497 11:21 / 11.10.2023
Аудиолар

120112 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41778 14:35 / 11.08.2021