1445 йил 9 шаввол | 2024 йил 18 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1433

Ислом, илм ва тараққиёт

16:09 / 19.04.2017 5257 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Илм-у маърифатга  эътибор бериш ва унга тарғиб қилиш ҳамда жамият  тараққиётида  Ислом динининг  ўрни беқиёс. Аллоҳ таоло Ўзининг сўнги пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга биринчи нозил қилган ваҳийси, Қуръони каримнинг энг аввалги оятларидаёқ бутун инсониятни ўқиш, илм олиш ва ёзишга буюриб: “Ўқинг (эй, Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Раббингиз исми билан! (У) инсонни лахта  қондан яратди. Ўқинг!Раббингиз  эса карамлидир.     У инсонга қалам билан (ёзишни ҳам) ўргатди. У инсонга билмаган нарсаларини билдирди”, деган. (Алақ 1-5 оятлар).

Қуръони каримда илм сўзининг ўзаги ноаниқ шакли  “илмун” ва аниқлик артикли қўшилиб,  “ал-илму” кўринишларида 81марта ва бунга алоқадор бошқа кўринишлар: “алима” (билди), “яъламу” (билади), “яъламуна” (биладилар), “иълам” (бил), “аллама” (илм ўргатди), “юаллиму” (илм ўргатади), “ал-уламау” (илмли кишилар), “Алийм” (жуда кўп билувчи), “аллом” (ўта билимдон) кабилар билан умумий 811 марта зикр қилинган. Ақл сўзи айнан келмаган, лекин унинг синоними “Улул-албаб” ( ақллилар) калимаси 16 марта ва “Улун-нуҳа” (ақл эгалари) сўзи 2 бор, ақл сўзидан олинган “яъқилуна” (ақлларини ишлатадилар), “афала таъқилуна” (ақлингизни ишлатмайсизми?) каби сўзлар 49 марта такрорланган. Фикр сўзидан чиққан “ятафаккаруна” (фикр юритадилар), “татафаккаруна” (фикр юритасиз) сўзлари 18 марта, фиқҳ ўзагидан олинган “ли-ятафққоҳуу” (чуқур англасалар), “яфқоҳун” (чуқр англаб етадилар) дек сўзлар 21 марта, “ҳикмат” (дунё-ю охиратга фойдали бўлган илм) сўзи 20 марта ва “бурҳон” (ҳужжат) сўзи алоҳида ва бошқа бир калимага қўшилган ҳолда 8 марта зикр қилинган.

Имом   Бухорий (раҳматуллоҳи алайҳи) ўзининг  машҳур  “Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ” номли китобининг “Илм китоби”  бўлимида илм ҳақида 102 та ҳадис, Имом Ғаззолий (раҳматуллоҳи алайҳи) эса “Иҳёу улумиддин” номли асарларида илм, илм олиш ва таълим беришнинг фазилати ҳақида 55 та ҳадис келтирганлар. Бошқа муҳаддис имомларимиз томонидан  ҳам  илм  борасида юзлаб ҳадиси шарифлар ривоят қилинган. Юқорида зикр қилинган 1000 га яқин оятлар ва юзлаб ҳадисларнинг барчасида илм ва илм эгаларининг келажаклари порлоқ экани баён этилган  ҳамда  илмдан узоқ ва унга лоқайд  бўлганларнинг оқибатлари яхши бўлмаслигидан огоҳлантирилган. Жумладан  Аллоҳ таоло  “Зумар” сурасининг 9- оятида: “Сен: Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?, деб айт”, деб  марҳамат қилган. Ушбу ояти каримада “истифҳоми-инкория” ( сўраш йўли билан инкор қилиш) қоидаси қўлланган. Яъни, “Ҳеч қачон биладиганлар билан билмайдиганлар  тенг бўлмайди”, дейилмоқда. Лекин Аллоҳ таоло “билмайдиганлар”ни ҳам ўз ҳолича юраверишларига рухсат бермаган. Балки, уларни ҳам илм ва тараққиёт сари юришга чорлаб, “Наҳл” сурасининг 43-оятида: “Агар билмасангиз, зикр аҳли (биладиганлар) дан сўранг”, деган. Бу оятнинг шарҳи ўлароқ,  Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам: “Билмасликнинг шифоси саволдир”, деганлар.(Абу Довуд ривояти).  Мазкур икки оят ва биттагина ҳадиснинг ўзидан жаҳолат ва қолоқликдан сақланиш,  илм ва тараққиёт сари илғор қадам ташлаш  Исломнинг  бош  ғояси экани равшан бўлмоқда. Ислом ўзининг бу мақсади йўлида билмаган нарсаларни ҳатто бошқа дин ва миллат вакилларидан ўрганишдан ҳам қайтармайди. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда  Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари бу ишга ундаб: “Ҳикмат  (дунёю – охиратда фойда берадиган илм)   мўминнинг йўқотган нарсасидир. (Уни) Қаерда топиб олса, у унга (яъни уни олишга ва ўрганишга) ҳақлидир”, деганлар. (Ибн Можа ривояти). Яъни, мусулмон киши ҳикматни, йўқотган нарсасини қидирганидек қидирмоғи лозим. Бордию  уни бошқа дин вакилларида учратган тақдирда ҳам,  уни ўрганишдан бош тортмасин. Жамиятининг тарққиётдан ортда қолишига асло йўл қўймасин, дейилмоқда.      

Юқорида зикр этилган  ояти карима ва ҳадиси  шарифлардан хулоса қилиб, сўзимизни: “ Ислом, илм ва тарққиёт бир биридан ажратиб бўлмайдиган  ҳамоҳанг тушунчалардир”, деб якунласак, муболаға қилмаган бўламиз.

 

Тошкент ислом институти талабаси

Баҳодир Бахромжон ўғли тайёрлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
УЧРАШУВ Атрофга зулмат ўз рўмолини ёйган, кўчакуйда одамлар кун аввалидаги харакатларини такрорларди. Кундузги иссиқ тафт сабаб бўшаб турадиган хиёбон давоми...

3003 16:00 / 19.04.2017
Мен бу сўзларни фақат ўз номимдан эмас балки, бутун мусулмонлар яъни умматларингиз номидан айтмоқчиман ё РасулуллоҳЙиғинларнинг бирида, дўсту биродарлар давоми...

5049 16:16 / 19.04.2017
Илму маърифатга эътибор бериш ва унга тарғиб қилиш ҳамда жамият тараққиётида Ислом динининг ўрни беқиёс. Аллоҳ таоло Ўзининг сўнги пайғамбари Муҳаммад давоми...

5257 16:09 / 19.04.2017
БИЗДЕК БЎЛМАСИНКeлaжaк aвлoдгa сўрaгaним шу,Дoимo яшaсин гулдeк сўлмaсин.Биз нe бўлсaк бўлдик, лeкин тилaгим,Биздaн кeйингилaр биздeк бўлмaсинШукур қилсин нeки бўлсa давоми...

4339 16:03 / 19.04.2017
Аудиолар

120070 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41735 14:35 / 11.08.2021