1445 йил 7 шаввол | 2024 йил 16 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

«Ишончли арқон»

18:45 / 27.02.2018 3371 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ким яхшилик қилувчи бўлган ҳолида Аллоҳга юз тутса, батаҳқиқ, у «ишончли арқон»ни маҳкам тутибди. Ишларнинг оқибати фақат Аллоҳга қайтур.

Ким Аллоҳга юз тутса, яъни ихлос билан амал қилиб, Унинг амрига бўйсуниб, шариатига эргашса:

«…батаҳқиқ, у «ишончли арқон»ни маҳкам тутибди».

Биз «ишончли арқон» деб таржима қилган маъно оятда «ал-урватул вусқо» деб келган. «Вусқо» «ишончли» дегани, «ал-урвату» деб эса эса тоққа осилиб чиқиладиган арқонга айтилади. Демак, бу дунёда олий мақсадга эришиш баланд тоғ чўққисига чиқиш деб олинса, Ислом динини тутиш ўша чўққига чиқиш учун узилмайдиган, ишончли арқонни маҳкам тутишга ўхшар экан. Чўққига чиқмоқчи бўлган одам энди арқондан кўнгли тўқ бўлаверсин. Бу ёғи ўзига боғлиқ, ҳаракат қилса, чўққига албатта чиқади.

«Ишларнинг оқибати фақат Аллоҳга қайтур».

Шунинг учун аввал бошдан Унга иймон келтириб, У Зот нозил қилган Қуръонга эргашавериш керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 

 (Тафсири Ҳилол китобидан)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолонинг азамати, улуғлигининг ўзиёқ банданинг маъсият ишдан қайтишига кифоядир. Дўзах ва унинг катталиги қаердаю Аллоҳ таолонинг азамати, қудрати қаерда давоми...

1096 19:00 / 09.11.2022
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Дин насиҳатдир,, дедилар. Саҳобалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу умумий гапни эшитиб, унинг тафсилотини давоми...

4632 20:30 / 09.11.2017
Одатда одамлар муаммоларга дуч келганида, убу нарсага эҳтиёж сезиб ҳожатманд бўлиб қолганларида биринчи ўринда бошқаларга мурожаат қилишади. Гўёки, ўша бошқалар давоми...

7524 20:03 / 22.09.2017
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу дедилар .Одамларнинг ошкора қилаётган амалларига қара, уларнинг қалбларидаги нарсаларга баҳо беришдан сақлан ва уялишга давоми...

3017 16:56 / 20.12.2023
Аудиолар

119960 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41650 14:35 / 11.08.2021