1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Гуноҳ ва биз

19:23 / 05.01.2018 4341 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайтонни гувоҳликка чақирамизми?

Бугун атрофимизда ҳамма нарса етарли ва бисёрлиги диндорлар томонидан шариат амрига риоя этиб яшаш имкониятини “қисқартиради” деган фикрга дуч келиш мумкин. Наҳотки, иймоннинг сусайишига (бизнинг амалларимиз нуқтаи назаридан) фақат ташқи омиллар сабаб бўлса?

Шубҳасиз, ҳар томондан тақиқланган нарсаларнинг қўлетар бўлиб қолиши маълум маънода инсонга таъсир кўрсатади. Тақиқланган мевани биров кўргиси, кимдир тегингиси, яна кимдир татиб кўргиси... келиши мумкин. Мусулмонларнинг кўпчилиги шундай вазиятга дуч келгани аниқ. Бирданига (баъзида аста-секин) бизга дахл қилаётган (диний нуқтаи назардан) салбий чақириқларни кўз-кўз қилмасак ҳам, ичимиздаги заифликларимиз ўзимизга маълум-ку. Аммо гап бошқа ёқда. Кўринадики, бунга ўхшаш вазият, ижтимоий-иқтисодий дунёқараши ва йил фаслидан қатъи назар, деярли ҳар қандай жамият учун хос дейиш мумкин.

Бу жиҳат Қуръонда ҳам таъкидланган бўлиб, “Одамларга аёллардан, фарзандлардан, тўп-тўп тилла ва кумушдан, боқилган отлардан, чорвалардан, экин-тикиндан иборат шаҳватларнинг муҳаббати чиройли кўрсатилди. Булар дунё ҳаётининг матоҳидир. Ва Аллоҳ – ҳузурида гўзал қайтар жой бор Зотдир. ” дея қайд этилади (“Оли Имрон”: 14)

Демак, тақиқланган нарсага ўчлигимиз сабаби ҳар доим ҳам бугунгидек бисёрлик ва чекланмаганликда эмас. Ҳар ҳолда, бу таъсир биз баҳолашни истаганимизчалик кучли эмас. ХХ асрнинг машҳур фақиҳ олими, шайх Абдураҳмон ас-Саъдий юқорида келтирилган оятга шарҳда “инсонларга (назарларини тортадиган ва ўзига уларнинг қалбларини боғлаб оладиган) дунёвий лаззатлар ёқади. Ҳар бир инсон санаб ўтилган дунёвий лаззатлардан биронтасига мойиллик сезадики, улар аста-секин энг улкан орзу ва юксак мақсадга айланади. Аммо аслида улар моҳиятан ўткинчи ва тез йўқолувчидир”, – деб бежиз ёзмаган.

Бу ерда нозик томони шундаки,баъзида айнан шу “ўткинчилик” анча чўзилиб кетади, бир муддат йўқолса-да, тезда қайтиб келади. Яна бу ўз ташаббусингиз билан эмас, бевосита ташқарига кўз-кўз қилмайдиган кайфият ва истакларингиз таъсирида рўй беради. Яъни гап бизнинг у ёки бу (моддий ёки ҳиссий) шаклларда намоён бўладиган ва рад этиш мушкул гуноҳларга ўрганиб қолишимиз ҳақида кетяпти.

Албатта, бўлиб ўтаётган воқеалар манзарасида биз барига шайтоннинг найрангларини баҳона қилишимиз мумкин, бу асоссиз ҳам эмас, чунки у ҳақиқатда ҳам ҳар қандай йўллар билан имонли кишиларни ҳақ йўлдан қайтаришга уринади. Аммо биз ўз истакларимизга қарши боргимиз келмай тақиқларни бузишга интилишимизни била туриб, буни шайтоннинг найранглари билан оқлашга ортиқ даражада уринмаяпмизми дея ўзимизга тик савол бера оламизми? Қадимги олимлардан бири шундай гапни ишлатганди: “Бизнинг табиатимиз эҳтиросдан қилинган”. Бу гапни амалларимиз манбаси ўзимиздан бошқаси эмасдир деган маънода талқин қилиш мумкин бўлса керак. Бошқа бир файласуф олим эса бундай изоҳлайди: “Инсонда ёвузликка интилиш пайдо бўлмагунича, инсон фитрати Худонинг мулки эди”.

Яъни ибтидода биз, моҳиятимиз билан, барибир буни рад этмаганмиз. Шайтон атрофимизда бундан икки баробар кўп қувват билан айланган тақдирда ҳам, у ёки бу вазиятларнинг бузилишида ҳал қилувчи иштирокимиз мавжудлигини англаган ҳолда, ўзимиз Яратганга итоат йўлидан боришда давом этаверамиз, этаверамиз. Шуни ҳам такидлаш жоизки шайтоннинг “йўлдан уриш ва алдаш” ниятини “ўзимизга нисбатан пуч хаёлларга берилишимиз”га таяниб амалга оширишини ёдда сақламоқ даркор. Натижада эҳтиросларимиз, “телба майлларимиз”  ҳаракатга келтирилади, “ҳалокатли истакларимиз”ни кўркам кўринишга киритиб шайтон бизни “эҳтиросларни қондиришга кўндиради”. Шу билан хавф бизни пойлаб туради. Яъни, Яратганга бўйсунмаслик эрки қўлимизда бўлмагани ҳолда, унинг амрларини бажармасак, биз ортиқ “Аллоҳнинг қули” аталишимиз мумкин эмас, чунки “шайтоннинг, эҳтиросларнинг ва истакларнинг қулига” айланамиз.

Шифо имкони борми?

Баён қилинганлар манзарасида энг қийини, эҳтимол, ўз заифлигингни англаш бўлса керак. Яъни имонли, Яратганга сидқидилдан итоатда бўлган ва Қуръонда ёзилганларга ҳис ва ақл билан бўйсунишга интиладиган инсон ўзини оқламайди. Ахир, шайтон найрангларидан хабардор бўла туриб, Яратганнинг айтганларидан четга чиққанимиз учун бу ҳол бизга ҳимоя яратиб беролмаслигини жуда яхши биламиз-ку. Майли, биз “Ҳавойи нафсини ўзига илоҳ қилиб олган”лардан (“Фурқон”: 43) бўлмасак ҳам ва кундалик ҳаётда ёмон амалларимиздан (вақти-вақти билан ва асосли тарзда) қийналиб юрсак-да, бу бизни эртага Қуръони Карим зикр қилган “Ҳолбуки, улар охиратдан ғофилдирлар” (“Рум”: 7) ва “Шаҳватларга эргашадиганлар” (“Нисо”: 27) инсонлар сафига ўтишдан асраб қола олмайди.

Шу сабабли гуноҳга етакловчи сабабларни аниқлаш мақсадида ўз-ўзини тадқиқ қилиш мақсадга мувофиқдир. Фақат шу йўл билан бизни бора-бора одатдаги йўналишга айланиб қолуви сирпанчиқ йўл томон тортадиган сабабларни англаш мумкин. Бу иш гуноҳ қилаётганлар учун фойдали бўлган маълум хулосаларга олиб келади (ичимиздаги салбий жиҳатларнинг ҳеч бўлмаса айрим унсурларини аниқлаш маъносида). Агар биз гуноҳлар томон яна сирпанишга йўл қўймасликни истасак, ўзимизни ўрганиб бўлганимиздан сўнг, гуноҳ қилишни чин дилдан истамайдиган инсонлар сафига қўшиламиз.  Қуръонда ҳам шу маънони такидланади: “Албатта, Аллоҳ бир қавмдаги нарсани, токи улар ўзларидаги нарсани ўзгартирмагунларича, ўзгартирмас.” (“Роъд”: 11),

“Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир.” (“Талоқ”: 2)

Бизнинг муаммоларимизни ўрнимизга биров ҳал қилиб бермайди. Тоза имонли инсон тимсолига мувофиқ келишга кечикмаслик учун охират ҳақида ўзимиз ўйлашимиз керак. Ахир, “Ва аммо ким Роббининг ҳузурида туришдан қўрққан ва нафсни ҳавойи хоҳишдан қайтарган бўлса...

«Назиъаат»  бас, албатта, жаннат (унга) жой бўладир.” (“Назиат”: 40-41).

Такрор бўлса-да айтамиз, ҳар биримиз амалларимиз, хулқимизнинг мусбат ва манфий томонларини холис баҳолаб, ўз айбларимизни ипидан игнасигача биламиз. Аммо ҳар доим ҳам улардан буткул воз кечишга тайёр эмасмиз. Шу тариқа уларга муносабатни ўзгартириш ва ўз “зулмат қафасимиз”дан чиқиш учун одим отиш устида кўп бош қотирмаймиз. Унутмайликки, ўзимизни яхшилаш баробарида ҳаётимиз ва истиқболимизни ҳам яхшилаб борамиз. Нафақат ўзимизникини, авлодларимизникини ҳам. ИншаАллоҳ!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Аллоҳим, мен Сендан ... дангасаликдан ... паноҳ сўрайман,.Сиз шахсий жиҳозингизни ёқиб, унинг бир неча тугмачаларини давоми...

7481 16:25 / 13.12.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Икки нарса бор. Умматим уларни тарк қилмайди. Бири ўлганга йиғлаш, иккинчиси давоми...

2752 05:00 / 02.03.2017
Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Биз Набий алайҳиссалом билан бирга олти киши бор эдик. Бас, мушриклар Набий алайҳиссаломга .Анавуларни олдингдан қувиб давоми...

3125 05:00 / 03.03.2017
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймҲасан Басрий айтадилар .Аллоҳга қасамки, кишининг динини ғийбатдан кўра тезроқ ейдиган нарса йўқдир,.Ғийбат қийналиб ҳосил қилинган давоми...

5623 05:00 / 06.03.2017
Аудиолар

118734 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40698 14:35 / 11.08.2021