1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Фарзанд тарбияси (8-дарс)

14:01 / 04.12.2017 4457 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муборак Рамазон ойининг кечаларидан бир кеча. Бомдод намозидан олдин Маҳмуднинг онаси саҳарлик тайёрлашга турди. Маҳмуднинг отаси эса фарзандларига қарата қуйидагича нидо қилди:

“Маҳмуд, ўғлим, саҳарликка тур, Фотима, қизим, саҳарликка тур!”

Маҳмуд ва Фотима тетиклик билан туриб, уйқудан туриш дуосини айтдилар ва икковлари таҳорат қилдилар, сўнгра ҳаммалари АЛЛОҲга икки ракат намоз ўқиб, саҳарлик қилишга ўтирдилар.

Ота: «Албатта, Рамазон ойи буюк, кароматли ойдир ва унда тутилган рўза учун улуғ АЛЛОҲ ҳузурида катта ажр-савоб бор. Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кимки Рамазон рўзасини иймон келтириб ва савоб, яхшиликни умид қилиб тутса, унинг аввалги гуноҳлари кечирилади», деганлар.

(Имом Бухорий ривояти.)

Фарзандларим, ким бу ойни АЛЛОҲ ва Расулига иймон келтирган, АЛЛОҲнинг ваъдасини тасдиқлаган, ёлғиз АЛЛОҲдан рўзаси учун савоб умид қилган, ҳеч кимдан рўзаси учун уни мақташи ёки унга сусткашлик қилгани учун ёмонлашини кутмаган ҳолда рўзасини тутса, суюклиларим, АЛЛОҲ унинг олдинги гуноҳларини кечириб юборади», деди.

Маҳмуд: «Ҳақиқатдан ҳам, отажон, бу буюк ойдир, бу ой раҳмат ва кечирилиш ойидир», деди.

Фотима: «Бугун АЛЛОҲнинг гўзал исмларидан қайсиларини ўрганамиз?» деди.

Ота: «АЛЛОҲнинг гўзал исмларидан яна Қобиз (тутувчи, бутун мулкни қудрат қўлида тутиб турувчи),  Басит (қўйиб юборувчи, ризқларни, неъматларни кенг қилиб қўювчи), Холақ (ўта мукаммал яратувчи), Ҳалийм (ғазаби дарров келмайдиган, азоблашга шошилмайдиган ЗОТ) бордир», деди.

Шу вақтда ҳаммалари саҳарлик қилишдан тўхтадилар ва Бомдод намози азони муборак Рамазон ойининг янги куни кирганини эълон қилган ҳолда жаранглади:

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар!

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар!

(АЛЛОҲ улуғдир!)

Ашҳаду аллаа илаҳа иллАЛЛОҲ.

Ашҳаду аллаа илаҳа иллАЛЛОҲ.

(АЛЛОҲдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман.)

Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ.

Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ.

(Муҳаммад АЛЛОҲнинг Расули эканлигига гувоҳлик бераман.)

Ҳаййа ъалас солааҳ.

Ҳаййа ъалас солааҳ.

(Намозга шошилинглар.)

Ҳаййа ъалаа фалааҳ.

Ҳаййа ъалаа фалааҳ.

(Нажотга шошилинглар.)

Ассолату хойрум минан навм.

Ассолату хойрум минан навм.

(Намоз уйқудан яхшироқдир –

ушбу жумла Бомдод намози вақтида айтилади.)

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар!

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар!

(АЛЛОҲ улуғдир!)

Лаа илааҳа иллаллоҳ!

(АЛЛОҲдан ўзга илоҳ йўқ!)

Ҳаммалари муаззин билан у айтган нарсаларни қайтариб турдилар. Азон тўхтагач, ушбу дуони айтдилар:

“Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммати вассолатил қоимати ати Муҳаммадан алвасийлата валфазийлата вабъасҳу мақомам маҳмуданиллазий ваадтаҳ”.

(«Аллоҳим, ушбу комил даъват ва қоим дуо роббиси, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга васийла ва фазийла ато этгин ва уни ўзига ваъда қилганинг мақоми маҳмудда тирилтиргин».)

(Имом Бухорий ривояти.)

Ота: «Қани юр, Маҳмуд, намозни жамоат билан ўқиш учун масжидга чиқамиз», деди.

Масжидга кетаётганларида Маҳмуд сўради: «Масжидга намоз ўқиш учун борганимизда риоя қилишимиз керак бўлган одоблардан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатганлари қайсилар?»

Ота деди: «Яхши, Маҳмуд. АЛЛОҲ иштиёқингни янада кўпайтирсин. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган одоблар мана булардир:

Масжидга ўнг оёқ билан кириб, ушбу дуо айтилади:

باسم الله والصلاة والسلام على رسول الله، اللهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ فَضْلِكَ

«Бисмиллаҳи вас солату вассаламу ъала Росулиллаҳ, Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматик».

(Маъноси: «АЛЛОҲнинг исми ила, Расулуллоҳга саловоту саломлар бўлсин, АЛЛОҲим, менга раҳмат эшикларингни очгин».)

(Имом Муслим ривояти.)

2) Икки ракат “Таҳиййатул масжид” намозини ўқимагунча ўтирмаслик.

3) Баланд овозда гапирмаслик, сукунат ва виқор билан ўтириш.

4) Намоз ўқиётган кишининг олдидан ўтмаслик.

5) Намоз ва зикрлар тугагач, масжиддан чиқмоқчи бўлганимизда чап оёқ билан чиқа туриб ушбу дуони айтамиз:

 

بِاسْمِ اللهِ وَالصَّلاَةُ وَالسَّلاَمُ عَلَى رَسُولِ الله، اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ

 

«Бисмиллаҳи вас солату вас саламу ъала Росулиллаҳ, Аллоҳумма инний асъалука мин фазлик».

 

(«АЛЛОҲнинг исми ила, Расулуллоҳга салавоту саломлар, Аллоҳим, мен Сендан фазлингни сўрайман».)

(Имом Муслим ривояти.)

Маҳмуд: «Аллоҳ хоҳласа, шу ишларни, албатта, қиламан, отажон», деди.

Маҳмуд ва отаси масжидга кирдилар, шу вақт муаззин намозга иқома, яъни такбир айтди...


Абу Абдураҳмон

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ота фарзандларини фақат яхши инсонлар билан дўст бўлишларига ундаши ҳамда ёмон хулқли инсонлар билан бирга бўлишларидан қайтариши вожибдир. У доимо давоми...

2878 05:00 / 15.02.2017
Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб салавоту дурудларимиз бўлсин..Намунавий муслима, давоми...

5100 05:00 / 07.03.2017
Дарс Аллоҳга ҳамду сано ва Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту саломлар айтишдан бошланди. Сўнгра ота деди .Сизларга бугун қиладиган давоми...

3570 13:39 / 28.12.2017
Қадимги замонда бир ёмон табиатли савдогар бозорда айланиб юриб ичига саккиз юз тилла танга солинган ҳамёнини йўқотиб қўйди. Ўнгга, чапга зир югуриб ҳамёнини давоми...

2687 05:00 / 16.02.2017
Аудиолар

118757 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40716 14:35 / 11.08.2021