1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Фарзанд тарбияси (5-дарс)

10:02 / 29.11.2017 3456 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ота: «Бисмиллаҳ, барча мақтов ва шукрлар АЛЛОҲгадир, АЛЛОҲнинг расулига саловоту саломлар бўлсин! Маҳмуд бир нарса ҳақида сўрамоқчи бўляпсан, шекилли, шундайми?” деди.

Маҳмуд: «Ҳа, отажон, қўлингизда доим бир нарса кўраман, таҳорат ё намозга киришсангиз ёки бирор манзилга кирсангиз, уни оғзингизга солиб, тишларингизни тозалайсиз. Бу нарса нима, отажон?» деди.

Ота: «Бу нарсанинг исми мисвок, эй Маҳмуд. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мисвок оғизни пок тутувчи ва РОББни рози қилувчидир”, деганлар. 

(Насаий ривояти.)

Мисвок Ҳижоз деб номланувчи (Арабистон) ерларда ўсувчи “Арок” деган дарахтнинг шохчасидир. Ундан хушбўй, ёқимли ҳид чиқади», деди.

Фотима: «Ота, уни тиш чўткасига ўхшатяпман», деди.

Ота: «Мисвок ундан кўп яхшидир, эй Фотима. У оғизни хушбўй қилади ва табиблар айтганидек, тишлар ва милкни мустаҳкамлайди. Ҳаммасидан асосийси, у РОББни рози қилувчи ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидоятларидандир», деди.

Маҳмуд: «Роббимни рози қилиш учун, тишларимни тозалаб, оғзимни хушбўй этиш учун мисвок тутишни хоҳлайман, отажон!» деди.

Фотима: «Мен ҳам мисвок тутишни хоҳлайман, отажон!» деди.

Ота деди: «Икковингизга чиройли мисвок бераман. Фақат Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган, тонгги ва кечки зикрлардан бўлган мана бу вирдни ёдлаб олганингиздан сўнг… Тонг отганда бундай деймиз:

أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ للهِ وَالحَمْدُ للهِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ

“Асбаҳна ва асбаҳал мулку лиллаҳ, вал ҳамду лиллаҳ, лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ”.

Маъноси: «Тонг оттирдик, мулк ҳам АЛЛОҲники бўлган ҳолда тонг оттирди, барча мақтов ва шукрлар АЛЛОҲгадир, АЛЛОҲдан ўзга илоҳ йўқдир, У Зот ягонадир, шериги йўқдир».

Кеч кирганда эса:

أَمْسَيْنَا وَأَمْسَى الْمُلْكُ للهِ وَالْحَمْدُ للهِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ.

“Амсайна ва амсал мулку лиллаҳ вал ҳамду лиллаҳ лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ”.

Маъноси: «Кеч киргиздик ва мулк ҳам АЛЛОҲники бўлган ҳолда кеч киргизди, барча мақтов ва шукрлар АЛЛОҲгадир, АЛЛОҲдан ўзга илоҳ йўқдир, У Зот ягонадир, шериги йўқдир».

(Имом Муслим ривояти.)

Фотима: «Отажон, ҳар дарсда бизга АЛЛОҲнинг гўзал сифатларидан ўргатишга ваъда қилгандингиз, шундайми?» деди.

Ота: «Ҳа! Лекин мени шошилтирма. Шу исмлардан ўргатганларимни ёдлаб бўлдингми?» деди.

Фотима деди: «Ҳа, АЛЛОҲга ҳамд бўлсин, ёдлаб бўлдим. АЛЛОҲнинг гўзал исмларидан ўргатганингиз мана булар: АЛЛОҲ, РОҲМАН, РОҲИЙМ, МАЛИК, ҚУДДУС, САЛААМ, МУЪМИН, МУҲАЙМИН, АЗИЙЗ, РОББ, ИЛАҲ, АЪЛА, АКРОМ».

Ота: «Яхши, Фотима, АЛЛОҲнинг гўзал исмларидан яна ЖАББАР (ўта улуғ, ўзгалар Унинг олдида ўзини хор тутади), МУТАКАББИР (кибриёси-ю улуғлиги баланд Зот, ўзгалар Унинг олдида қул бўлиб туради), ХОЛИҚ (яратувчи, комил суратда яратувчи), БОРИЪ (йўқдан бор қилувчи, пайдо қилувчи), МУСОВВИР (ҳар бир нарсага ўзига хос сурат берувчи) бордир», деди.

Ота яна деди: «Сизларга ваъда қилганимдек, бугун Ислом асосларидан учинчи асос ҳақида суҳбатлашамиз (бу закотдир). Закот - бу мол-мулки кўп одам АЛЛОҲ унга бериб, ризқлантириб қўйган давлатидан ўзи ва фарзандлари учун озиқ-овқат ва кийим сотиб олишга пули етмаётган камбағалларга беришидир. Бу ҳар йили такрорланади».

Фотима: «Мен Исломга муҳаббат қиламан, отажон! Бу буюк диндир. Мискин ва камбағалларга ғамхўрлик қилади», деди.

Ота деди: «Бу муборак дарсимиз охирида мажлис одоблари ҳақида ўрганамиз:

1) Солиҳ ва яхшилик аҳллари билангина ўтирамиз;

2) Мажлисларга кирар чоғимиз “Ассаламу алайкум” («Сизларга тинчлик ва омонлик бўлсин»), деб исломий салом берамиз;

3) Хотиржамлик ва сокинлик ила ўтирамиз, баланд овозда гаплашмаймиз;

4) Сўзлаётган одамнинг гапини бўлмаймиз, эътибор билан унга қулоқ соламиз ва жим турамиз.

Кейин ушбу дуони айтамиз:

 

سُبْحَانَكَ اللهُمَّ وَبِحَمْدِكَ، أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلهَ إِلاَّ أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ

 

Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдик, ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атуубу илайк (маъноси: «АЛЛОҲим, Сен барча айбу нуқсонлардан покдирсан ва Сенга ҳамд бўлсин, Сендан ўзга илоҳ йўқ, деб гувоҳлик бераман, гуноҳларимни кечиришингни сўрайман ва Сенга тавба қиламан»).

(Абу Довуд ривояти.)


Абу Абдураҳмон


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир куни адвокатлар бюросида ўтирган эдим. У ерда бир киши билан танишиб қолдим. Адвокатнинг қўлидаги унинг жилдига .Ўта хавфли катта ўғри, деб ёзилган экан. Мен у давоми...

4483 09:48 / 09.11.2017
Қадим замонда бир ҳукмдор юртини айлангани чиқибди. Одамлар таниб қолмаслиги учун юз кўринишини ўзгартириб ёнига бир ходимини ҳам оливолибди. Ҳукмдор унинг халқи давоми...

3091 05:00 / 16.02.2017
Мункар исмларни яхшисига ўзгартириш ҳақида ворид бўлган ривоятлар билан танишиб чиқамиз.Оиша розийаллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва давоми...

3444 05:00 / 15.02.2017
Абдулқуддус амакининг сабоқлари 10қисмНАМОЗ ЎҚИШНИ ЎРГАНИНГ Ассалому алайкум, менинг суюкли тойчоқларимБугун сизларга намоз ўқишни ўргатиб қўяман, деб ваъда давоми...

37643 05:00 / 16.02.2017
Аудиолар

120162 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41823 14:35 / 11.08.2021