1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Фарзанд тарбияси (16-дарс)

09:26 / 23.12.2017 4184 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ота дарсни АЛЛОҲга ҳамду сано, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту салом айтишдан бошлади. Сўнгра аҳли оилага тинчлик тилаб, Қуръони каримдан, зикрлардан, дуолардан ва набавий ҳадислардан ёд олинганларини текширди.

Фотима: «Отажон, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан сўзлаб беринг», деди.

Ота деди: «Яхши, қизим, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга пайғамбарлик қандай келгани ҳақида сўзлаб бераман.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қирқ ёшга тўлганларида АЛЛОҲ у кишига хилватни, ёлғиз қолишни яхши кўрсатиб қўйди. Егулик олиб, Макка ёнидаги тоғга кетардирлар. Ўша тоғда Хиро номли ғор бўлиб, ҳар йили Рамазон ойида у ерга ибодат учун борар эдилар. Бир куни Хиро ғорида тафаккур қилиб ўтирганларида ўзларига нидо қилаётган овозни эшитдилар. У Жаброил исмли фаришта бўлиб, “Иқро” (яъни, «Ўқи»), деб нидо қилаётган эди. Шунда у киши: “Мен ўқувчи эмасман”, дедилар (яъни, ўқишни билмайман, деганлари). Фаришта у кишини ушлаб, сиқиб олди, қаттиқ сиқиб туриб, яна: “Ўқи”, деди. Пайғамбаримиз: «Мен ўқувчи эмасман», дедилар. Фаришта иккинчи марта ушлаб сиқди ва: “Ўқи”, деди. У киши: “Мен ўқувчи эмасман”, дедилар. Учинчи марта ушлаб, сиқиб олди ва: 1) «Иқро бисми роббикаллазий холақ» (яъни, «Ўқи, яратган Роббинг номи ила»); 2) «Холақол инсана мин ъалақ» (яъни, «У инсонни “ъалақ”дан яратди»); 3) «Иқроъ ва роббукал Акром» (яъни, «Ўқи, Роббинг карамлиларнинг карамлисидир»); 4) «Аллазий ъаллама бил қолам» (яъни, «У қалам билан илм бергандир»); 5) «Ъалламал инсана ма лам йаълам» (яъни, «У инсонга билмаган нарсасини ўргатди»), деди».

Фотима: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўшанда нима қилганлар, отажон?», деди.

Ота давом этди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳволнинг улуғворлигидан чўчиганлар, шошган ҳолда “Мени ўраб қўйинглар”, “Мени ўраб қўйинглар”, деб меҳрибон аёллари Хадийжа онамизнинг олдиларига қайтганлар».

Маҳмуд: «Хадийжа онамиз нима қилганлар, отажон?» деди.

Ота: «Хадийжа онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни тинчлантириб, ёқимли ва гўзал сўз билан хотиржам қилдилар. Бу у кишининг ақллари тўғрилигига, комиллигига далолат қилади. АЛЛОҲ онамиздан рози бўлсин», деди.

Фотима: «Демак, Хадийжа онамиз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биринчи аёллари эканлар-да?!» деди.

Ота: «Ҳа, Фотима, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадийжа онамиз ҳаёт бўлган вақтларида ҳеч уйланмаганлар, у киши вафот топганидан сўнг уйланганлар», деди.

Фотима: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча аёлларини билишни хоҳлардим», деди.

Ота: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларининг исмлари уларга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйланганлари тартиби ила қуйидагичадир:

1. Хадийжа бинти Ҳувайлид

(Қосим, Абдуллоҳ, Зайнаб, Руқиййа, Умму Кулсум, Ҳасан ва Ҳусайнларнинг онаси Фотимани Расулуллоҳга туғиб берганлар);

2. Савда бинти Замъа;

3. Оиша бинти Абу Бакр;

4. Ҳафса бинти Умар;

5. Зайнаб бинти Жаҳш;

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шу аёлларининг ва Хадийжа онамиздан бўлган фарзандларининг исмларини ёдлаб олинглар. Сўнгра, Аллоҳ хоҳласа, бошқа дарсда Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг аёлларининг исмларини охиригача ўрганамиз», деди.

Маҳмуд: «Бу исмларни яхшилаб ёдлаб оламан. Мен Расулуллоҳ (с.а.в.)га муҳаббат қиламан, аёллари ва фарзандларига муҳаббат қиламан ва дўстларимга улар ҳақида сўзлаб бераман», деди.

Ота: «Энди эса мана бу ҳадиси шарифни эшитинг, у гўзал ва нозикдир.

Зайд ибн Маҳмуд розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Хўрозни жеркиманглар, албатта, у намозга уйғотади”, деб айтдиларБу ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хўрозни сўкишдан қайтармоқдалар. Чунки хўроз улуғ ишни қилади ва яхшиликка ундайди. У асосан бомдод намози вақтида қичқиради ва уйқудагиларни намозни жамоатда ўқишлари учун уйғотади», деди.

Маҳмуд: «Хўроз қичқирса, биз нима деймиз, отажон?» деди.

Ота деди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хўроз қичқирганда АЛЛОҲдан фазлини сўрашни ўргатганлар, чунки хўроз фариштани кўрганда қичқиради:

اللهُمَّ إنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ

«Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика».

 

(Маъноси: «АЛЛОҲим, Сендан фазлингни сўрайман»).

(Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.)

Бугунги дарсимиздан АЛЛОҲнинг гўзал исмларидан ўрганишимиз қолди. Муътий (ато этувчи, ҳақиқий ато этувчи Унинг Ўзидир), Маннан (берган неъматларини миннат қилувчи; фақатгина АЛЛОҲ миннат қилишга лойиқ Зотдир); Ҳайй (тирикдир, Унинг тириклигининг боши ва охири йўқдир; ҳаётлиги, тириклиги махлуқотларнинг тириклигига ўхшамас); Қоййуум (ўз-ўзидан қоим бўлган Зот, бошқаларни қоим қилган Зот, ҳеч кимга суянмайди, ҳамма Унга суянади); Саййид (хожа, ҳақиқий хўжайиндир У Зот)».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ойининг бошланишига бир неча кун қолган. Дарс аввалида ота .АЛЛОҲга ҳамд, Расулуллоҳга саловоту саломлар бўлсин. Фарзандларим, сўзимни сизлардан бир савол давоми...

3635 17:48 / 02.12.2017
Дарс Аллоҳга ҳамду сано, Набий с.а.в.га саловоту саломлар айтишдан бошланди. Ота .Бир нарса демоқчисан, шекилли, эй Маҳмуд, гапиравер,, деди.Маҳмуд .Ҳа, отажон Сиз давоми...

3740 17:24 / 01.01.2018
Абдулқуддус амакининг сабоқлари 5қисмПАЙҒАМБАРЛАР ТЎҒРИСИДААссалому алайкум, жаннат боғининг райҳонлари бўлмиш жажжи ўғилқизларим Хўш, ўтган машғулотда давоми...

5223 05:00 / 16.02.2017
Азиз болалар Қурбон ҳайитини нима учун байрам қиламиз, биласизларми Баъзиларингиз биларсизлар, аммо кўпчилигингиз билмайсиз. Билганларингиз ҳам тўлиқ айтиб бера давоми...

3910 05:00 / 15.02.2017