1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Фарзанд тарбияси (15-дарс)

15:59 / 21.12.2017 3343 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дарс Қуръони каримдан ёд олинганини текшириш ила бошланди. Сўнгра ота таниш-билишларнинг аҳволини сўради.

Шунда Фотима: «Мактабдан қайтаётганимда йўлни кесиб ўтаётган кишини кўрдим. Бирдан тезликда келаётган машина ўша кишини туртиб юборди ва у киши ерга йиқилди, одамлар тўпланиб олди. Тез ёрдам машинаси келиб, ўша одамни шифохонага олиб кетди», деди.

Ота: «Буни кўрганингда нима дединг, Фотима?» деди.

Фотима: «АЛЛОҲдан ўша киши учун шифо сўрадим ва ўрнида бўлмаганим учун АЛЛОҲга ҳамд айтдим», деди.

Ота: «Яхши... Лекин ўша кишига ўхшаш бирор бир инсонни кўрганимизда айтиладиган бир зикрни Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам бизга ўргатганлар:

الْحَمْدُ لله الَّذِي عَافَانِي مِمَّا ابْتَلاَكَ بِهِ وَفَضَّلَنَا عَلَى كَثِيرٍ مِمَّنْ خَلَقَ تَفْضِيلاً

“Алҳамду лиллаҳиллазий ъафааний миммабталака биҳ ва фаззоланий ъала касийрин мимман холақо тафзийлаа”. 

 

(«Сизга йўлиққан нарсадан менга офият берган АЛЛОҲга ва Ўзи яратган кўп нарсалардан мени мутлақо афзал қилиб қўйган АЛЛОҲга ҳамд бўлсин»).

(Имом Термизий ривояти.)

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ким бу зикрни айтса, ўша бало унга етмаслигининг хабарини берганлар. Лекин, Фотима, эътибор бер, бало етган инсоннинг қалби аламланмаслиги учун бу зикрни инсон эшитмайдиган қилиб ичимизда айтамиз», деди.

Маҳмуд: «АЛЛОҲга қасамки, Фотимадан бу воқеани эшитиб, ўша кишига жуда ачиндим, отажон», деди.

Ота деди: «Яхши, ўғлим. Мана бу ўша улуғ Исломдир. Худди шундай, ҳар бир мусулмон ўз биродари мусулмоннинг хурсандчилигига хурсанд, хафачилигига хафа бўлиши зарурдир.

Нўъмон ибн Башийрдан ривоят қилинадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Мўминлар ўзаро муҳаббатлашишда, ўзаро раҳмдилликда, ўзаро ҳамдардликда бутун бир жасадга ўхшайдилар. Жасаддан бирор аъзо оғриса, бутун жасад бунга уйқусизлик ва иситма ила жавоб қайтаради”, деганлар.

   (Имом Бухорий ривояти.)

Иймон сифатларини ўзида мужассам қилган ҳақиқий мўминлар бир-бирларига раҳмдиллик қиладилар, алоқаларни боғлайдилар, бир-бирларини зиёрат этадилар. Бу нарсалар улар орасида (худди бир-бирларига ўзаро ёрдам берганларида пайдо бўлганидек) муҳаббат ва улфатчиликни вужудга келтиради. Ана ўша мўминларни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир бутун жасадга ўхшатмоқдалар. Аъзоларидан бири изтироб чекса, у сабабли жасаддаги барча аъзолар изтироб чекади».

Фотима: «Отажон, Ислом улуғ диндир. Мен Исломни кундан кунга кўпроқ яхши кўряпман», деди.

Ота: «Яхши, Фотима, сенга АЛЛОҲнинг баракаси бўлсин. Энди АЛЛОҲнинг гўзал исмларидан ёд оламиз: Валийй (муҳаббат берувчи, нусрат берувчи ва халқнинг ишини юритувчи Зот), Ҳамийд (барча мақтовлар ила мақталган Зот), Қоҳир (барчани Ўз ҳукмига юргизувчи, қудрати ила бўйсундирувчи Зот), Шакир (оз амал учун кўп савоб берувчи олийжаноб Зот), Зоҳир (борлиги очиқ-ойдин, ҳамма нарсадан зоҳир, устун бўлган Зот), Батин (бу дунёда кўзга кўринмас, англанилмас; махфий нарсаларни билувчи Зот)», деди.

Маҳмуд: «Тонгги ва кечки зикрлардан қайси бирини ёдлаймиз, отажон?» деди.

Ота деди: «Бугун “Саййидул истиғфор”ни ёдламиз. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ким уни тонг отганда ва кеч кирганда айтса, жаннатга киради, деганлар.

Саййидул истиғфор:

اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَي عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ بِذَنْبِي، فَاغْفِرْ ِلي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ.

“Аллоҳумма анта Роббий лаа илааҳа иллаа анта холақтаний ва ана аъбдук ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту абуу лака биниъматика ъалаййа ва абуу бизанбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунубу илла анта”.

(Маъноси: «Аллоҳим, Сен Роббимсан, Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Мени яратдинг ва мен Сенинг бандангман, имконим борича аҳдингда ва ваъдангдаман, қилган ишимнинг ёмонлигидан Сендан паноҳ сўрайман, менга берган неъматингга иқрорман, гуноҳимга ҳам иқрорман, бас, мени мағфират қил, албатта гуноҳларни Сендан бошқа ҳеч ким мағфират қилмайди».)

(Имом Бухорий ривояти.)

Шу ерда дарсимиз ҳам тугади, фарзандларим».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ЎН БЕШИНЧИ САБОҚХУШ ХУЛҚҚА НЕ ЕТСИНАссалому алайкум, жажжи набираларим, қанду асалларимПайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом қандай одам эдилар Жудаям яхши давоми...

2726 05:00 / 15.02.2017
Ўзбек халқининг ўз руҳий қиёфаси, миллий хусусияти, миллий ҳарактери, миллий туйғуси, мижози, хулқатвори, аҳлоқи, диди, таъби алоҳида ажралиб туради. Бола аҳлоқини, давоми...

64210 05:00 / 15.02.2017
Бир куни бир овчи қуш овлаш учун тўрини анҳор бўйига ўрнатиб кетди. Бир оздан сўнг бир қушлар галаси тўрдаги донни ейиш учун келиб тузоққа илинишди. Овчи тўрга давоми...

4110 05:00 / 16.02.2017
Ёшлик одобларидан энг муҳими отаонага яхшилик қилишдир.Қуръони каримда отаонага яхшилик қилиш қанчалар олийжаноб иш эканини баён этувчи оятлар кўплигини давоми...

5983 03:49 / 31.03.2017
Аудиолар

120109 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41776 14:35 / 11.08.2021