1445 йил 14 шаввол | 2024 йил 23 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Фарзанд тарбияси (13-дарс)

11:12 / 15.12.2017 3538 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дарс бошланишида ота бир журнал ўқиётган эди.

Фотима: «Қўлингиздаги эътибор билан ўқиётганингиз нима, отажон?» деди.

Ота: «Бу, Фотима, “Тавҳид” журнали бўлиб, тавҳидни ёйиш ва унга даъват қилиш билан шуғулланади, бидъату хурофотларга қарши унда катта уламоларнинг фатволари ва мақолалари ўрин олган, тавҳид ва ақида масалалари чуқур эҳтимом ила ёритилади», деди.

Маҳмуд: «Тавҳид... Мен бу сўзни кўп эшитаман, бунинг маъноси нима, отажон?» деди.

Ота: «Тавҳиднинг маъноси – ибодатни улуғ Аллоҳгагина қилишдир. Муваҳҳид Аллоҳга ибодат қилади, У Зотга ҳеч нимани шерик қилмайди. Исломга аввало тавҳид ила кирилади ва дунёдан охири тавҳид ила чиқилади.

Муоз ибн Жабал розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Кимнинг охирги сўзи “Лаа илааҳа иллаллоҳ” бўлса, жаннатга киради”, деганлар.

(Абу Бовуд ривояти.)

Ишнинг аввали ва охири тавҳиддир.

Тавҳид уч турга бўлинади», деди.

Фотима: «Бу уч тур қайсилар, отажон?» деди.

Ота деди: «1. Улуҳият тавҳиди; 2. Рубубиёт тавҳиди; 3. Исм ва сифатлар тавҳиди».

Маҳмуд: «Отажон, менинг бир дўстим бор, у билан бирга ўқиймиз. Куни кеча у ўқишга келмади, у ҳақда сўрасам, касал бўлиб қолибди. Буни устозимга айтган эдим, устозим: “Албатта уни кўргани ҳаммамиз бирга борамиз”, деди. Бугун устозим ва дўстларим билан уни кўришга борсам бўладими?» деди.

Ота деди: «Аллоҳнинг сенга баракаси бўлсин, ўғлим. Дўстинг келмаганида у ҳақда сўраб ҳамда устозингни хабардор қилиб яхши иш қилибсан. Устозинг ва дўстларинг билан касал дўстингни кўришга боришингдан хурсандман. Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи – касал бўлганда бориб кўриш ва:

لا بَأْسَ طَهُورٌ إِنْ شَاءَ اللهُ

“Ла ба‘са тоҳурун иншааллоҳ”

 “Ҳечқиси йўқ, Аллоҳ хоҳласа, покланишдир”, дейиш.

(Имом Бухорий ривояти.)

Сўнгра унинг ҳаққига дуо қилиб, етти марта шундай дейиш керак:

 

أسْألُ اللهَ العَظِمَ رَبِّ العَرْشِ العَظِيمِ أنْ يَشْفِيَكَ وَيُعَافِيَكَ

 

«Асалуллоҳал ъазима Роббал ъаршил аъзийм аййашфийака ва юъаафийк». 

 

(Маъноси: «Буюк арш Роббиси бўлган буюк Аллоҳдан сенга шифо беришини ва сенга офият беришини сўрайман».)

(Абу Довуд ва Термизий ривояти.)

Маҳмуд: «Аллоҳ хоҳласа, шундай қиламан, отажон!» деди.

Фотима: «Бугун Аллоҳнинг гўзал исмларидан қайсиларини ёдлаймиз, отажон?» деди.

Ота: «Аллоҳнинг гўзал исмларидан Қорийб (яқин, ижобат этади, кўриб туради, билиб туради, маънавий яқиндир), Васиъ (кенг – ҳамма нарсани кенг илми ила қамраб олади; барчани кенг раҳмати ила қамраб олган), Ҳакийм (ҳар бир нарсани ҳикмат ила қилувчи), Вадуд (барчага яхшиликни раво кўрувчи), Мажийд (шон-шарафи ва қадри баланд, чексиз) бордир», деди.

Маҳмуд: «Дарҳақиқат, Аллоҳнинг улуғлиги чексиз ва У Зотга ҳеч ким, ҳеч нарса тенг келмас», деди.

Ота: «Дарсни сизларга бир оддий савол бериб тугатмоқчиман. Қани айтинглар-чи, бутун борлиқ, осмонлару ерлар, ҳамма одамлар, ҳамма махлуқотларни ким яратган? Ким уларнинг эгаси?» деди.

Маҳмуд: «Аллоҳ уларни йўқдан бор қилган ва уларнинг эгасидир» деди.

Фотима: «Шунинг учун бутун борлиқ Аллоҳ буюрганидек туради, шунинг учун инсон Аллоҳга итоат қилиши шарт. Бору йўқ барча нарсалар У Зотникидир», деди.

Ота: «Бу жавобингиз билан мени жуда хурсанд қилдингиз, суюклиларим. Лекин кўпгина одамлар буни билсалар ҳам, Аллоҳга бутунлай бўйсунмайдилар», деди.




Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдулқуддус амакининг сабоқлари 10қисмНАМОЗ ЎҚИШНИ ЎРГАНИНГ Ассалому алайкум, менинг суюкли тойчоқларимБугун сизларга намоз ўқишни ўргатиб қўяман, деб ваъда давоми...

37658 05:00 / 16.02.2017
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Муаллиф муқаддимаси Аллоҳга ҳамд бўлсин, Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва аҳлларига салоту саломлар давоми...

10626 18:01 / 22.11.2017
Ушбу саҳифа болаларни ахлоқодобли, илм ўрганишга рағбатли, ёмон иллатлардан қочувчи қилиб тарбиялашга хизмат қилади. Шунингдек, бу саҳифа ҳалолик, поклик, давоми...

3204 05:00 / 15.02.2017
ЎН ТЎРТИНЧИ САБОҚҲАЛОЛ, ПОК БЎЛИНГАссалому алайкум, кўзимнинг нури, қалбимнинг сурури азиз болакайларим Бугунги дарсимиз ҳалол, пок бўлиш ҳақида. .Ҳалол, дегани давоми...

2508 05:00 / 15.02.2017
Аудиолар

120296 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41936 14:35 / 11.08.2021