1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Дори компанияси ҳақида

09:25 / 09.03.2018 3324 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассалому алайкум! Мeн Нобeл фарм дори воситалари ишлаб чиқарувчи компанияда тиббий вакил бўлиб ишлайман. Бизнинг вазифамиз врачларга дори воситалари ҳақида маълумот бeриш ва афзалликлари ҳақида батафсил маълумот бeрамиз. Шунингдeк бизни дори воситаларидан фойдаланганликлари учун тиббиёт муассасаларига хомийлик қиламиз ёки врачлар учун турли конфeрeнциялар, прeзeнтациялар, промацион матeриаллар (сочиқ, блокнот, ручка, салфeтка, дазмол, тиббиёт буюмлари ва шунга ўхшаш нарсалар бeрамиз) ва Ўзбeкистон бўйлаб саёҳатлар ташкил этамиз. Шу қилаётган ишимиз нотўғри эмасми? Чунки кўплаб врачларга шу нарсаларни қилмасак бўлмаяпди. Жавоб учун олдиндан катта раҳмат!

Жавоб:

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Ва алайкум ассалом!

Агар шифокорлар сизларни берадиган имтиёз ёки совғаларингизни олиш мақсадида беморларга керак бўлмаган дориларни ёзиб беришса ёки ундан бошқа арзон ва самарали аналоглари бўла туриб, сизникини ёзиб берса, бу ҳалол бўлмайди. Агар бошқаларга нисбатан сизларда ҳам фойдали, ҳам арзон бўлгани учун беморларга дориларингизни тавсия қилса, жоиз. Валлоҳу аълам!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Ассалому алайкум Шайх хазратлари Аллоҳ Сизни халқимиз учун соғ ва саломат қилсин Сиз каби уламоларимиз сафи янада кенгайишини Аллоҳдан сўраб коламан давоми...

3011 20:57 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, мен намозда аттахияту ва саловотларни ўқиятганда рохатланиб чайқалиб ўтираман. Бу чайқалишим намозимни бузмайдими 2. Гохида давоми...

2485 10:34 / 20.11.2018
Айтишларича, тухумни ишлатишдан аввал уни ювиб ташлаб, қумга ишқалаб, кейин ундан фойдаланиш мумкин экан. Бўлмасам, .макруҳ бўлади, дейишди. Чиндан ҳам давоми...

4449 15:35 / 26.04.2016
Савол Муҳтарам устоз Рамазон ойи бу йили айниқса иссиқ келиши сиз муҳтарамга бу мавзуда кўплаб саволлар оқимини келишига сабаб бўлмоқда. Бу мавзуда давоми...

3854 15:22 / 02.06.2017