1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Чакмон. (Болалар учун)

05:00 / 16.02.2017 3105 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Чўпон Аҳмад тоғанинг ғам- ташвишлари кўп эди. У даҳшатли уруш йилларида ўзининг кўп қимматли нарсаларини йўқотган эди. Турмуш ўртоғи вафот этган, ўғли дараксиз йўқолган, шаҳардаги ишидан ажрагандан кейин қишлоқда чўпон бўлиб ишлаётган эди. Бир куни йўл четида қўйларини боқиб турганида бир касалманд йигитни шаҳарга кузатиб турган одамлар тўдасини кўриб қолди. Кўринишидан бу йигит камбағал эди. Калта камзулида совуқдан қалтираб турарди. Шунда чўпон Аҳмад тоға неча йиллардан бери устидан ечмаган чакмонини унга кийгазиб қўйди.


Касалхона йўлакчасида шифокор текширувини букилиб кутиб турган касалманд йигит бир кишининг унинг елкасига қўлини  қўйиб «дада» деб чақирганини сезди. Касалманд йигит бундан ажабланди ва бошини кўтариб унга қаради. Уни «дада» деб чақирган бу йигитни танимади. Йигит ҳам ҳайрон бўлди ва ундан узр сўраб шундай деди: «Сиз кийган бу чакмон мен неча йиллардан бери кўрмаган отамнинг чакмонига ўхшар экан, мен сизни отам деб ўйлабман, кечирасиз».

Касалманд йигит сўради: «Отангиз ким эдилар?» У билан бироз сўзлашгандан кейин йигит чўпон Аҳмад тоғанинг ўғли эканлигига ишонч ҳосил қилди. Шунда унга деди: «Чиндан ҳам бу чакмон отангизники, сиз адашмадингиз». Шифокор кўригидан ўтгандан сўнг касалманд йигит қишлоққа чўпон Аҳмад тоғанинг шифохонада шифокор ёрдамчиси бўлиб ишлайдиган ўғли билан қайтди. Расулуллоҳ С.А.В.нинг бу борада айтган ушбу муборак сўзлари нақадар гўзал. У Зот шундай деб марҳамат қилганлар:


Бир қилинган яхшилик  эгасига ўн баравар кўпайтирилиб қайтарилади. (Тирмизий)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдулқуддус амакининг сабоқлари 1қисмУшбу китобча болаларни ахлоқодобли, илм ўрганишга рағбатли, ёмон иллатлардан қочувчи қилиб тарбиялашга хизмат қилади. давоми...

4769 05:00 / 16.02.2017
Жалол бир камбағал дурадгорнинг ўғли эди. Бир куни у ўзининг севимли сиёҳ қаламини йўқотиб қўйди ва кўчада бир бурчакда ўтириб олиб йиғлай бошлади.Бир пайт давоми...

2670 05:00 / 16.02.2017
Абдулқуддус амакининг сабоқлари 4қисмКИТОБЛАР ҲАҚИДА Ассалому алайкум, менинг асалқанд фарзандларим Бугун сизларга Аллоҳнинг китоблари ҳақида сўзлаб бераман. давоми...

4097 05:00 / 16.02.2017
... ...Ассалому алайкум ҳурматли Аллоҳнинг байтига Жума ибодатини адо қилиш мақсадида узоқяқиндан ташрифи қудум қилиб келган азиз ватандошларимиз давоми...

4011 05:00 / 15.02.2017