1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Чаққон ўғил (Болалар учун)

05:00 / 16.02.2017 2855 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Учта аёл бозордан саватларини кўтаришиб қайтишаётганди. Дам олиш учун йўл четидаги ўриндиққа ўтиришди ва ўз ўғиллари ҳақида гаплаша бошлашди. Биринчи аёл деди:  Ўғлим жуда ҳам чаққон бола. У ҳатто бир неча минут давомида қўлида ҳам юра олади. Иккинчи аёл бўлса ўғлини мақтаб шундай деди: Ўғлим-нинг булбулдек товуши ҳаммага ёқади. Учинчи аёл бўлса гапирмасдан фақат уларнинг гапларини эшитиб ўтирарди. Ундан гапирма-ётганлиги сабабини сўрашга-нида деди: Ўғлимнинг мен сизларга гапириб берадиган бирорта алоҳида хусусияти йўқ. Аллоҳ берган бир бола-да. Бу аёлларнинг ортидан келаётган бир қария уларнинг гапига яширинча қулоқ солиб турганди. Аёллар чарчаб саватларини йўлнинг ўрта-сига ташлаб қўйишди. Юкла-рининг оғирлигидан оғриб кетган беллари ва қўлларини ишқалаб силай бошлашди. Уларнинг ўғиллари чопиб етиб келишди. Биринчи аёлнинг ўғли оёқларини осмонга кўтариб қўли билан юриб келди, иккинчи аёлнинг ўғли бўлса бир харсанг тошнинг устига ўтирволиб онаси яхши кўрган қўшиқларини куйлай бошлади. Бошқа аёллар ҳурсанд бўлиб уни олқишлаб чапак чалишди. Учинчи аёлнинг ўғли бўлса онасининг олдига келиб шундай деди: Азиз онажоним! Мен сизга ёрдам бермоқчиман! Шундай деб саватни кўтариб олиб кетди.

    Аёллар улар билан келаётган қария кишидан, қайси биримизнинг ўғлимиз чаққон, деб сўрашди. Қария киши, онасига ёрдам беришга шошилган ўғилни чаққон ўғил деса бўлади, чунки бундай ўғилнинг қилган иши Расулуллоҳ С.А.В. нинг ҳадисларига мос келади деди. У Зот шундай деганлар:


Эр кишиларга оналарига меҳрибон бўлишларини буюраман. (Ибн Можжа)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дарс улуғ АЛЛОҲга ҳамду сано ва Набиййимиз Муҳаммад с.а.в.га саловоту саломлар айтиш ила бошланди.Ота деди .Бугун, фарзандларим, аҳамияти катта ҳадислардан бирини давоми...

4071 11:06 / 25.12.2017
Қадим замонда бир юртда бир вазир давлат амалдорлари билан бозорни айланиб юрган эди. Шунда у озодликдан маҳрум бўлган кишилар асирлар сотиладиган бозордан ўтиб давоми...

2676 05:00 / 16.02.2017
Яхши кийинган бир бегона юртлик киши бир шаҳардаги ресторанлардан бирига кириб хизматчига деди Яхшилаб қовурилган бир бўлак гўшт билан бир ликобчада салат давоми...

4101 05:00 / 16.02.2017
Дарс Қуръони карим ва ҳадислардан ўтилганларни текшириш ила бошланди. Сўнгра ота деди .Бугун, суюкли фарзандларим, масжид сўровномасини охирига етказиб давоми...

4927 13:50 / 04.01.2018